Россия 5 октябрдан бошлаб Ўзбекистонга парвозлар сонини оширади. «РИА Новости»нинг хабар беришича, Россия коронавирусга қарши курашиш штабининг навбатдаги йиғилишида шундай қарорга келинган.
Эндиликда «Аэрофлот» Москва—Тошкент йўналишида ҳафтасига 4 та авиақатнов амалга оширади. Бундан ташқари, шу санадан бошлаб қуйидаги янги йўналишлар очилади:
Ҳафтада икки марта:
- Москва—Бухоро;
- Москва—Самарқанд.
- Москва—Урганч;
- Москва—Наманган;
- Москва—Фарғона;
- Москва—Андижон;
- Москва—Термиз.
Изоҳ (0)