Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Теледастурларни томоша қилишга муккасидан кетиш когнитив функцияларнинг ёмонлашиши ҳамда кул ранг моддалар ҳажмининг камайишига олиб келади. Буларнинг барчаси деменсиянинг (ақли заифлик) ривожланиш хавфини оширади. Бу каби интеллектуал пассивликни америкалик олимлар стол ва компьютер ўйинлари ёки китоб мутолааси билан алмаштиришни таклиф этмоқда, деб хабар беради Hi-Tech.Mail.ru.

Фото: Меn’s Life

Фото: Меn’s Life

Америка кардиологлар ҳамжамиятининг онлайн анжуманида телевизор қаршисида жуда кўп ўтириш мияга хавфли эканлиги бир вақтнинг ўзида учта тадқиқот орқали маълум қилинди. Теледастурларни узоқ вақт давомида томоша қилиш когнитив функцияларнинг ёмонлашишига ва миядаги кул ранг модда ҳажмининг камайишига олиб келади.

Когнитив функциялар инсонга ёдда сақлаш, ўйлаш, фикр қилиш, мулоқот қилиш ва муаммоларни ҳал этиш имконини беради. Қариган сари улар секин-аста ёмонлашиб боради ва ҳозирга келиб инсоннинг ўртача умр кўриш давомийлиги сезиларли даражада ортдан бир пайтда, когнитив бузилишлар дунё аҳолиси учун жиддий муаммога айланмоқда — ҳар йили 7 миллиондан ортиқ кишига деменсия ташхиси қўйилади. Аммо когнитив функцияларга таъсир кўрсатувчи кўплаб омиллар яшаш тарзига боғлиқ ва инсон уни мустақил назорат қила олади.

«Тадқиқотлар мия саломатлигини таъминлайдиган жисмоний машқлар фойдасини намойиш этган, аммо кўп ҳаракат талаб этилмайдиган, масалан, телевизор кўриш каби машғулотларнинг мия тузилмаси ва функциясига таъсири ҳақида маълумот кам. Бунга эътибор қаратиш муҳим, чунки бошқа тадқиқотлар жисмоний фаоллик ва кам ҳаракатчан ҳаёт тарси инсон соғлиғига турлича таъсир кўрсатиши мумкин», — дейди Алабама университетидан бўлган профессор Келли Пети Габриэль.

Таққослашларга кўра, теледастурларни хуш кўрувчиларнинг когнитив функцияси умуман телевизор кўрмайдиган ёки жуда кам кўрадиганларга қараганда 6,9 фоизга ёмон бўлиб чиққан.

Тадқиқотчилар телевизор томоша қилишни кўпроқ когнитив функцияларни кўпроқ талаб этадиган кўнгилочар машғулотларга алмаштиришни таклиф қилмоқда — масалан, турли стол ва компьютер ўйинларига ёки китоб ўқишга. Бу жиддий интеллектуал ёки жисмоний юкламаларни талаб этмайди, аммо мияни ҳимоялашга ёрдам беради.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
«Электр таъминотидаги узилишларга кўп дуч келдим» — Ўзбекистонга кўчиб ўтган IT-мутахассис таассуротлари
Дунё
«Сирли одам» — Мурали Лал Жаланнинг Minerva City бўйича интервьюси баҳсларга сабаб бўлмоқда. Лал Жалан аслида ким?
Спорт
Бобур Абдухолиқов Беларусда мавсумнинг энг яхши тўпурари ва энг яхши футболчиси совринига эга чиқди