Ўзбекистонда автомобиль ойналари тусини ўзгартириш нархи 10 фоизга арзонлашди, дея хабар бермоқда Ягона интерактив давлат хизматлари портали.
Қайд этилишича, Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 28 июлдаги қарори билан Ягона интерактив давлат хизматлари порталида автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартириш (қорайтириш)га рухсатнома бериш хизмати йўлга қўйилди.
Энди фуқаролар автотранспорт ойналари тусини ўзгартириш учун рухсатномани онлайн олиб, 10 фоиз чегирмага ҳам эга бўлади. Шу орқали «тонировка»нинг нархи орқа ён ойналар учун 135 минг сўм (юридик шахслар учун 270 минг сўм), олд ва орқа ён ойналар учун эса 1 млн 300 минг сўмга арзонлашади.
Хизматнинг яна бир жиҳати тўлов амалга оширилгач, узоғи 2 соат ичида фуқаронинг Ягона порталдаги шахсий кабинетига электрон кўринишдаги QR-кодли сертификат, яъни рухсатнома келиб тушади. Уни исталган вақтда юклаб олиш мумкин.
Мавзуга доир:
- Президентликка номзод Баҳром Абдуҳалимов: «Тонировка» учун жарима адолатсиз ўрнатилган
- Самарқандда машинасини рухсатномасиз тонировка қилган шахс ЙПХ ходимига 100 доллар бераётганда қўлга олинди
- «Президент Администрацияси томонидан тонировка нархини камайтириш юзасидан қарор лойиҳаси ишлаб чиқилган» — депутат Дониёр Ғаниев
Изоҳ (0)