Афғонистоннинг Тожикистонда яшовчи 200 га яқин фуқароси Душанбедаги Афғонистон элчихонасига йиғилди. Улар қўлида байроқлар, шиор ёзилган плакатлар, Аҳмад Шоҳ Масъуд ва кичик Аҳмад Масъуднинг фотосуратларини кўтариб олган, деб ёзади Asia-Plus.

Фото: Asia Plus

Нашр мухбирининг элчихонадан хабар беришича, тинч митинг иштирокчилари, асосан, аёллардан иборат. Уларнинг қўлларидаги плакатларда шундай ёзувлар бор: «Ишлаш — бизнинг ҳуқуқимиз, ўқиш — бизнинг ҳуқуқимиз, биз ҳуқуқимиз учун курашамиз!», «Аёл — она, аёл — сингил!», «Покистонга ўлим», «Панжшерни қўллаб-қувватланг».

Фото: Asia Plus

Айни пайтда митинг иштирокчилари, айниқса, болалар қуйидаги шиорларни баралла айтмоқда: «Яшасин Афғонистон», «Яшасин миллий қаршилик фронти», «Биз Аҳмад Масъудни қўллаб-қувватлаймиз», «Толибонъга ўлим», «Покистонга ўлим», «Покистон, Афғонистондан чиқиб кет», «Биз ижтимоий адолат истаймиз», «Биз тинчлик истаймиз», «Терроризм тарафдорларига ўлим» ва ҳоказолар.

Фото: Asia Plus

«Сиз бу ерга ташрифингиз билан Афғонистонга бўлган ҳис-туйғуларингизни ифода этганингиздан жуда миннатдорман. Бизнинг овозимиз Афғонистонга бўлган раҳм-шафқатимизни кўрсатади. Афғонистонда аёллар ҳуқуқлари ҳурмат қилинмагунча, биз тинчланмаймиз. Биз эркинликни хоҳлаймиз. Яшасин Афғонистон! Яшасин Аҳмад Масъуд! Яшасин қаршилик фронти! Яшасин Афғонистон миллий қаҳрамони! Биз уч рангли байроғимизни ҳимоя қиламиз!» — деди митинг пайтида Афғонистоннинг Тожикистон Республикасидаги элчиси Муҳаммад Зоҳир Агбар.

Фото: Asia Plus

Фото: Asia Plus

«Толибон’ оналар ва опа-сингилларимизни қадрламайди. Аёлларимиз эса қонуний ҳукуматда ишлашни истайди. Улар ўз ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини ва эркаклар билан тенгликда ишлашни хоҳлайди. Аммо ‘Толибон’ уларнинг норозилигига ўқ билан жавоб қайтармоқда,» — деди элчи. «Сиздан Афғонистонни террорчилар уясига айлантирмаслигингизни сўраймиз. Бу фақатгина Афғонистон халқи ва аёлларининг муаммоси эмас, бу касаллик бошқаларга ҳам юқади. Умид қиламизки, жаҳон ҳамжамияти ва халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари ‘Толибон’ ҳокимиятини тан олмайди ».

Фото: Asia Plus

Фото: Asia Plus

Фото: Asia Plus

https://www.facebook.com/watch/?v=177511427829944

Эслатиб ўтамиз, 11 сентябрь куни Афғонистонда «Толибон» ҳаракатини қўллаб-қувватлаш мақсадида аёллар намойиши ўтказилганди. Намойишчилар гендер тенглиги ва аёллар ҳуқуқларини чекламаслик бўйича сиёсат юритишни ваъда қилаётган толибларни олқишлаган. Ёпиқ кийинган ва қўлларида инглиз тилидаги шиорларни кўтариб олган намойишчи аёлларни қуролланган жангарилар қўриқлаган.