• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Бугун мухолифат бўлишидан Ўзбекистон жамияти манфаатдор» — Содиқ Сафоев

    Олий Мажлис Сенат раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев октябрдаги президентлик сайловлари ва унда иштирок этувчи партиялар ҳақида фикр билдирди. У бу ҳақда BBC’га берган интервьюсида айтиб ўтди, дея маълум қилмоқда «Gazeta.uz».

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    «Бу йилги сайловлар ҳозирданоқ кўриниб турибди, аввалги сайловлардан фарқи шу бўладики, бизда аста-секин партиялар ўзгармоқда. Мен Сенат аъзоси сифатида партия раҳбарларининг ҳар бири билан учрашганман, уларнинг фаолиятини кузатиб бораман. Айтиш мумкинки, ҳозирги партияларда интилиш бор, ўзининг ёндашувини, дунёқарашини белгилаш, биринчидан, бошқа партияларга нисбатан ўзининг таклифларини шакллантириши кўриниб турибди», — дейди у.

    Содиқ Сафоев партияларнинг айтар сўзи борлиги кўриниб турганини таъкидлади.

    «Лекин бу тўлақонли эмас, ҳаммамиз тушунамиз. Сиёсий партияларнинг фаоллашуви бу инкор қилиб бўлмайдиган ҳақиқат. Иккинчидан, ҳар бир партиянинг ҳукумат, ҳукумат раҳбарига танқидий ёндашувини ҳам биз кўриб турибмиз. Улар парламент мажлисларида ҳам ўз фикрини айтмоқда, сайловолди дастурларида ҳам аниқ таклифлари бор», — дея қўшимча қилади у.

    Сенат раиси ўринбосари «Ҳақиқат ва тараққиёт» социал-демократик партиясини давлат рўйхатидан ўтказилмагани ҳақида ҳам фикр билдирди.

    «Ўша партия керак бўлган 20 минг овоздан икки баравар камроғини йиғган. Ҳеч ким уларга имтиёз бериб, агар қонунни бажармаган бўлса, «майли», деб кўз юмолмайди. Қонун бу қонун. Қонунни бажариш керак. Ҳеч ким табиий мухолифатни ўзи тузиб бермайди, у табиий келиши керак. Мен ўйлайман, бу жараёнлар бошланган, ҳукумат учун, парламент учун, жамиятимиз учун энг муҳими мана шундай ички мухолифатимиз табиий равишда вужудга келиши, ривожланиши учун қонуний ва ташкилий имконият яратиб берилиши керак», — дейди у.

    Содиқ Сафоев мухолифат — бу қандайдир «қулай, енгил тозалайдиган нарса» эмаслигини, мухолифат — доимо кураш эканини таъкидлади.

    «Мен ўйлайманки, бугун Ўзбекистонда ҳамма тушунади, мухолифат — бу жамиятнинг барқарор ривожланишининг асосий факторларидан бири. Бусиз, танқидсиз, яъни айтайлик, қандайдир бир альтернатив фикрларсиз, жамият ривожлана олмайди. Мен шуни айтишим керакки, бугун Ўзбекистоннинг жамияти мухолифат бўлишидан манфаатдор.

    Мухолифат қонуний ва қонун талабига риоя қилган, бугун ҳеч ким мухолифатни қўпорувчи куч сифатида тан олмайди ва кимдир шундай қилса, бу нотўғри. Биз ҳаммамиз биргаликда ОАВда ҳам, парламентда ҳам, жамоатчилик шу тизимли мухолифатни барпо этиш устида ишлашимиз керак ва унга шароит яратишимиз керак. Бу сўзсиз қабул қилинадиган ақида», — дейди.

    Содиқ Сафоев «эски ақида»ни эслатиб ўтди — «ҳокимият берилмайди, ҳокимият учун курашиш керак». Унинг фикрича, бу ерда имконият бўлиши керак, «яъни мухолифатга қарши тазйиқ ёки ғайриқонуний ҳаракатлар бўлиши керакмас».

    «Лекин мухолифат ҳам сиёсий онги, сиёсий фаоллиги, сиёсий довюраклиги орқали жамиятда ўз ўрнини топиши керак. Энг муҳими, биз ҳаммамиз бунга қарши эски, алмисоқдан қолган, Совет вақтидан қолган усуллар билан қаршилик кўрсатишимиз керак эмас, имкониятларни яратиш керак. Мухолифат ҳар бир жамият учун муҳим нарса. Мухолифат борми йўқми? Бор, оммавий ахборот воситаларини олайлик, бу ниҳоятда муҳим мухолифат бугун. Ҳокимиятни, президентни, парламентни ҳар бир ҳаракатига улар баҳо беряпти», — дея қўшимча қилади у.

    Эслатиб ўтамиз, Адлия вазирлиги «Ҳақиқат ва тараққиёт» социал-демократик партиясини давлат рўйхатидан ўтказишни рад этган эди. Вазирлик аризалар ва илова ҳужжатлари тегишли қонун талабларига риоя қилинмаган ҳолда тақдим қилинганини таъкидлаган эди. Ўзбекистонда партияни рўйхатдан ўтказиш учун 20 минг фуқаро имзоси талаб қилинса, «Ҳақиқат ва тараққиёт» партияси 9,8 минг имзо йиғган.

    Мавзуга доир:

    • «20 йил олдингидек Афғонистонни қандайдир экстремистик кучларнинг қўлига бермаслик керак» — Содиқ Сафоев
    • «Ҳаммадан узр сўрайман». Жаҳонгир Отажонов «сиёсатдан чекингани» ва онаси учун концерт бермоқчи эканини маълум қилди
    • «Гўёки Ислом Каримов ҳозир залга кириб келадигандек». Беш йил аввал Шавкат Мирзиёевга президент вазифасини бажариш юклатилган эди. Тарихий мажлисдан репортаж

    10.09.2021, 20:24   Изоҳ (0)   29131
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда талабаларни ижарага қўйганларни даромад солиғидан озод этиш режалаштирилмоқда

    10.09.2021, 19:23

    Риштон тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи журналистга таҳдид қилган аудиоси тарқалди. Ҳолат ССВ назоратига олинди

    10.09.2021, 19:07

    «Ўзгидромет» очиқ кийимда об-ҳаво маълумотини эълон қилган қиз видеосига муносабат билдирди

    10.09.2021, 18:36

    Ўзбекистонда Латвиянинг янги элчиси иш бошлади

    10.09.2021, 18:06

    Шавкат Мирзиёев «Амирсой» ва Humo Arena муз саройи базаларида паралимпиячилар учун шароит яратиш зарурлигини айтди

    10.09.2021, 17:36

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси қаторасига учинчи кун пастлади

    10.09.2021, 17:05
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Исроил мудофаа вазири бутун Ғазони босиб олишга чақирди (видео)

    Дунё | 3 август, 18:10

    Андижонда собиқ куёв қайнукасининг машинасини ёқиб юборди (видео)

    Ўзбекистон | 3 август, 17:47

    Сурия мудофаа вазирлиги ва АҚШ дастагидаги курдлар мамлакат шимолида юз берган тўқнашувда бир-бирини айблади

    Дунё | 3 август, 17:24

    Эстония Россия билан чегарада хавфсизликни кучайтирди

    Дунё | 3 август, 16:47

    Россия Хитойдан юк машиналари импортини тақиқлади

    Дунё | 3 август, 16:40

    “Тоттенҳэм” Сон Ҳён Миннинг ўрнини “Реал” футболчиси билан тўлдирмоқчи

    Спорт | 3 август, 16:12

    “Тошкент—Шарқий” аэропорти қурилиши сентябрда якунланиши кутилмоқда

    Ўзбекистон | 3 август, 16:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.