• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Анжелина Жоли, Кейт Уинслет ва илк ролидаги кўринишидан таниш мушкул бўлган бошқа юлдузлар (фото)

    Машҳур ва миллионлаб мухлисларга эга актёр-актрисалар карьерасини қандай фильмларда суратга тушишдан бошлагани ҳамда бу вақтда қандай кўринишга эга бўлгани ҳақида маълумот бериб ўтамиз.

    Кейт Уинслет

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Кейт карьерасини 12 ёшида нонушта ёрмасининг рекламасида суратга тушишдан бошлаган. 15 ёшга тўлганида «Қора мавсум» илмий-фантастик сериалидан роль берилган. Орадан 3 йил ўтиб уни катта кино — Питер Жексоннинг психологик драмасида роль ўйнаган. Мазкур ижроси сабаб бир қанча киномукофотлар, хусусан, «Энг яхши британиялик актриса» йўналиши бўйича Empire Awards’ни қўлга киритган.

    Жейк Жилленҳол

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Режиссёр ва сценарий муаллифи оиласида дунёга келган Жейк, болалигиданоқ суратга туша бошлаган. «Шаҳарлик олифталар» фильмида дебют роль ижро қилган актёр, тасвирга олиш жараёнидан кейин дарҳол бошқа бир фильм учун синовдан ўтган. Аммо ота-онаси ўғлини узоққа юборишни истамаган. Вояга етгунига қадар ижро этган фильмларнинг биттасидан ташқари деярли барчаси отасининг лойиҳалари бўлган. Масалан, полициячи ҳақидаги Робин Уильямс суратга тушган сериалда у эпизодик роль ижро қилган.

    Элайжа Вуд

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Элайжа болалигиданоқ мактабдаги постановкаларда иштирок этган. Илк бор катта кинода суратга тушганида ёши саккизда бўлган. У «Келажакка қайтиб-2» фильмида эпизодик қаҳрамонни гавдалантирган. Кейинчалик бошқа бир қанча лойиҳаларда унча катта бўлмаган ролларни ижро қилган актёрга танқидчилар эътибори «Уруш» фильмидан кейин тушган. Айнан шу ижроси сабаб драматик фильмдаги энг яхши актёр сифатида Young Star Award’ни қўлга киритган.

    Кирстен Данст

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    3 яшарлигидаёқ телевизион рекламада суратга тушган актриса, 6 ёшида Вуди Аленнинг қисқа метражли фильмида дебют роль ижро қилган. Кинотанқидчилар уни «Вампир билан интервью» драмасида Клаудияни гавдалантирганидан кейин пайқаган. Ушбу фильмда Кирстенга Том Круз ва Брэд Питт шерик бўлган. 13 ёшида ўз вақтининг энг кассабоп фильмларидан ҳисобланган «Жуманжи»да роль ўйнаган.

    Кристен Стюарт

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Кино оламидаги фаолиятини 8 ёшидан бошлаган Кристен «Қўрқув хонаси»да Жоди Фостерни гавдалантирганидан кейин ўзига эътибор жалб қилган. Ушбу ижроси сабаб Young Artist Award мукофотига номзоди қўйилган. «Тақиқланган миссия» фильмида эса бош қаҳрамон сифатида иштирок этган. Сюжетга кўра, у отасининг операциясига пул топиш учун банкни тунашга қарор қилган қиз ролини ўйнаган.

    Скарлетт Йоханссон

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Болалигидан актриса бўлишни орзу қилган Скарлетт, Нью-Йоркдаги болаларни актёрликка тайёрлайдиган хусусий мактабда ўқиган. Уринишлари бесамар кетмаган: 9 ёшида Элайжа Вуд ва Брюс УиллИс билан бирга «Шимол» номли фантастик комедияда суратга тушган. Илк асосий ролини эса 12 ёшида «Менни ва Ло» фильмида ижро қилган. Мазкур ижроси сабаб Independent Spirit Awards мукофотига номзод бўлган.

    Тимоти Шаламе

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    12 ёшидан реклама роликларида суратга тушиб юрган Тимоти «Қонун ва тартиб» номли машҳур сериалда унчалик аҳамияти бўлмаган роль ижро қилган. 2012 йилда Шаламе «Ватан» сериалида вице-президентнинг тантиқ арзандасини гавдалантирган. Айнан мазкур ролидан кейин катта кинодан таклифлар келиб туша бошлаган.

    Том Ҳолланд

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    10 ёшидан театрда иштирок этиб юрган Том, дебют ролини 2004 йил Таиланддаги цунами вақтида содир бўлган воқеалар ҳақидаги «Имконсиз» фильмида ижро қилган. Мазкур лойиҳа бир қанча мукофотларга лойиқ деб топилган.

    Анжелина Жоли

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Анжелина Жоли илк бор отасининг сценарийси асосида суратга олинган ва прокатда муваффақиятсиз натижа қайд қилган«Чиқиш йўлини излаб» номли комедияда суратга тушган. Кейинги сафар экранда кўриниш берганида у 18 ёшда бўлган. Жоли номи таъкидланган фильмнинг иккинчи қисмида роль ижро қилган. 2014 йилда Entertainment Weekly журнали мазкур картинани актриса фильмографиясидаги энг ёмон фильм деб атаган. Машҳурликка «Жиа» фильмидаги ролидан кейин эришган. Ундаги роли сабаб Жоли бир қанча нуфузли мукофотларга сазовор бўлган, шунингдек, «Эмми»га номзоди қўйилган.

    Сирша Ронан

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Сирша карьерасини Ирландия сериалларидаги эпизодик ижродан бошлаган. Катта экранда «Ҳеч қачон сеники бўлмайман»даги иштироки билан кўриниш берган, аммо мазкур фильм мухлислар қалбидан жой ололмаган, танқидчилар ҳам ижобий баҳо бермаган. «Гуноҳни ювиш» кинолентаси эса томошабин ва киномутахассислар томонидан илиқ кутиб олинган. Ушбу роль сабаб 13 яшар Ронан, «Оскар», «Олтин Глобус» ва «Бафта» мукофотларига номзод бўлган.

    Риз Уизерспун

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Риз 15 ёшида «Ойдаги одам» фильмида суратга тушиш учун синовда қатнашган. Бунга қадар фақат реклама роликларида иштирок этган бўлган. Аммо салоҳиятини пайқаган режиссёр унга бош қаҳрамон ролини таклиф қилган. Натижада Уизерспуннинг ишига танқидчилар ижобий баҳо берган, Young Artist Award мукофотининг «Энг яхши ёш актриса» йўналишига номзоди қўйилган.

    Мавзуга доир: 

    • Анжелина Жоли, Шарлиз Терон ва асраб олган фарзандларини катта қилаётган бошқа юлдузлар (фото)
    • Фото: 50 ёшдан кейин турмуш қурган машҳурлар
    • Ёшлари орасида жуда катта фарқ бўлган юлдузли жуфтликлар (фото)
    • Ажрашиб, сўнг қайта топишган машҳур жуфтликлар (фото)
    • Махфий тўй: Турмуш қурганини ҳаммадан сир тутган юлдузли жуфтликлар (фото)

    08.09.2021, 18:38   Изоҳ (0)   35175
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шоу-бизнесни тарк этган «Уммон»чи Шоҳрух шоу-бизнесдан кетганлар ва Жаҳонгир Отажонов ҳақида гапираётганларга муносабат билдирди (видео)

    08.09.2021, 16:58

    Суратга олиш майдончасида режиссёр ҳайдаб юборган актриса Болливудни забт этди: актриса Ҳема Малини ҳақида қизиқарли маълумотлар (фото)

    08.09.2021, 12:44

    Куз мавсумида урфга кирадиган соч турмаклари юлдузлар мисолида (фото)

    08.09.2021, 08:56

    «Садоқатсиз» Испанияда энг оммалашган турк сериали деб топилди

    08.09.2021, 06:42

    Instagram: Мирзабек Холмедовни ўлдирмоқчи бўлган лўлилар, Жавоҳир Зокировнинг эшаклар ҳақидаги эртаги, Зиёда хонадонига тўй

    07.09.2021, 22:44

    Ҳайрон қолишингиз аниқ: сочининг табиий рангини ўзгартирган юлдузлар (фото)

    07.09.2021, 20:57
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади



    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 



    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Манчестер Сити” қиморга пул тикиш айбланган футболчига қизиқиш билдирмоқда

    Спорт | 26 июл, 20:13

    “Бизнинг иқлимга мос эмас” — иқлимшунос Cobalt датчиги ҳаво ҳароратини нега хато кўрсатишини тушунтирди

    Ўзбекистон | 26 июл, 20:13

    Сурияда ИШИД раҳбарларидан бири йўқ қилинди 

    Дунё | 26 июл, 19:52

    Австралиялик 38 ёшли аёл “ҳаётидаги энг яхши қарор”ни қабул қилиб, қариялар уйига кўчиб ўтди

    Қўзиқорин | 26 июл, 19:29

    Эронда номаълум шахслар суд биносига қуролли ҳужум уюштирди 

    Дунё | 26 июл, 18:50

    “Арсенал” салкам 70 млн евролик футболчи харид қилади

    Спорт | 26 июл, 18:30

    АҚШ сенаторлари Трампни Нетаньяхуга босим ўтказишга ундади

    Дунё | 26 июл, 18:05

    “Кимгадир шу керак экан”. Тошкентдаги кўп йиллик арчалар ёнғини уюштирилганмиди? (репортаж)

    Ўзбекистон | 26 июл, 17:41
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.