Токиода иштирокини якунлаган ўзбекистонлик паралимпиячиларни кутиб олиш муносабати билан Тошкентда 6 сентябрь куни айрим йўлларда транспорт ҳаракати вақтинчалик чекланади.
Пойтахт ИИББ хабарига кўра, шу куни соат 18:00 дан 23:00 гача:- Қумариқ кўчаси Қумариқ 7-тордан ТҲАЙгача бўлган оралиқ 3-аэропорт майдонигача бўлган қисми;
- Бешёғоч кўчаси Фурқат кўчасидан Олмазор кўчасигача бўлган оралиқ;
- Бобур, Нукус, Афросиёб, Ислом Каримов, Шароф Рашидов, Алишер Навоий ва Амир Темур хиёбони олди кўчаларида вақтинча ҳаракат чекланади.
Эслатиб ўтамиз, Тошкентда 9 август оқшомида Токио—2020 совриндорлари ва иштирокчиларини кутиб олиш маросими бўлиб ўтганди. Аэропортдаги бадиий дастур ва қутловлардан кейин спортчилар Миллий Олимпия қўмитасига йўл олди. У ерда Олимпиада совриндорларига қатор совғалар топширилди.
Изоҳ (0)