Ижтимоий тармоқларда Наманган вилояти Янги Наманган туманида Spark ҳайдовчиси ўзига қўполлик қилган Captiva ҳайдовчисининг кўзига суюқлик сепиб юборгани акс этган видео тарқалди. Вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳолат юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, 1987 йилда туғилган фуқаро Т.М. 31 август куни соат 09:30 лар атрофида «Келажак тонгги» маҳалласида Spark’да ҳаракатланиб кетаётган вақтида унинг орқасидан келаётган Captiva ҳайдовчиси Д.Й. йўл беришини сўраб, сигнал чалган. Сўнг Spark’ни қувиб ўтиб, автомашина ҳаракатланишига қаршилик қилган.
Қайд этилишича, Д.Й. машинасида светофорнинг қизил чироғидан ўтиб, ортига қайтган ва Spark эшигини очиб, фуқаро Т.М.га ҳақоратли сўзлар билан мурожаат қилган. Т.М. ёввойи ҳайвонлардан ҳимоя қилиш мақсадида ишлатиладиган суюқликдан Д.Й.нинг кўз қисмига сепган. Шундан сўнг фуқаро Д.Й. воқеа жойидан кетган.
Таъкидланишича, дастлабки суриштирув натижасида Д.Й. 31 август куни ўзининг шахсий ишлари билан Дўстлик чегара пости орқали Қирғизистонга чиқиб кетгани аниқланган. Ҳозирда унинг яшаш манзилига олиб келиш чоралари кўрилмоқда.
Мавзуга доир:
- Тошкентда ҳайдовчи аёл маст ҳолда деб гумон қилгани учун машина бошқаришга йўл қўймаган ЙПХ ходимини ҳақоратлади
- Тошкентда ЙПХ ходимларидан қочишга уринган Spark ҳайдовчиси ушланди. Машина салонидан гиёҳванд воситага ўхшаш модда топилган
- Самарқандда «мигалка» ўрнатиб ҳаракатланган Lacetti жарима майдончасига жойлаштирилди
Изоҳ (0)