• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Кичик қиёмат». Бундан 101 йил аввал Бухоро амирлиги ваҳшиёна тугатилган эди

    Бундан 101 йил муқаддам — 1920 йилнинг 2 сентябрь куни Бухоро шаҳри қизил аскарлар томонидан эгалланиб, тарихи салкам 415 йил давом этган ўзбек давлатларидан бири йўқ қилинган эди. Амирликни тугатиш жараёнида, бахтга қарши, маҳаллий аҳоли вакиллари ҳам қатнашган. «Дарё» ушбу сана муносабати билан тарих фанлари доктори Қаҳрамон Ражабовнинг 2007 йилда эълон қилинган «Файзулла Хўжаев» номли тарихий эссесидан айнан Бухоронинг қулашига доир кичик қисмини муштарийлар эътиборига ҳавола қилади.

    Қизил Армия Бухорони штурм билан эгаллашга уриниши вақтида шаҳарда юзага келган ёнғинлар. Сурат аэропландан олинган. 1920 йил, 1 сентябрь.

    Қизил Армия Бухорони штурм билан эгаллашга уриниши вақтида шаҳарда юзага келган ёнғинлар. Сурат аэропландан олинган. 1920 йил, 1 сентябрь.
    Фото: Wikipedia

    Бухоро амирлигида 1920 йил ёзида сиёсий вазият жуда кескинлашди. 25 августда Туркистон фронти қўмондони Михаил Фрунзе Туркфронт қўшинларига «қўзғолон кўтарган Бухоро меҳнаткашларига ёрдам кўрсатиш» тўғрисида буйруқ берди. Қизил қўшин таркибидаги зарбдор гуруҳларнинг кўпчилигига дастлабки марраларни эгаллаш ва 29 августга ўтар кечаси фаол ҳаракатларни бошлаш буюрилди. Жанг ҳаракатларига сиёсий жиҳатдан раҳбарлик қилиш учун Янги Бухоро (Когон) шаҳрига Туркистон комиссияси (Турккомиссия) ва Туркбюронинг янги аъзоси Г.Сафаров жўнатилди. Босқинчи Қизил Армия томонидан Бухоро шаҳрига ҳужум ҳам 29 августга ўтар кечаси бошланди. Ҳал қилувчи жанглар Бухорои шариф дарвозалари яқинида рўй берди.

    Большевикларнинг снарядлари ва бомбалари сабаб вайрон бўлган Мир Араб мадрасаси, орқа фонда Минораи Калон, 1920 йил, сентябрь.

    Большевикларнинг снарядлари ва бомбалари сабаб вайрон бўлган Мир Араб мадрасаси, орқа фонда Минораи Калон, 1920 йил, сентябрь.
    Фото: «Vikond65.livejournal.com»

    Бу воқеаларнинг бевосита шоҳиди қуйидагича ёзган эди: «Шаҳар маркази ер билан яксон қилинди. Жанг давомида юзлаб замбараклар ва самолётлар ишга солинди. Минглаб снарядлар ва бомбалар Эски Бухоро обидаларига ёғдирилди. Шаҳар ҳимоячиларидан ташқари кўплаб бегуноҳ кексалар, аёллар ва болалар ҳалок бўлди. Юзлаб аҳоли уй-жойлари, меъморчилик ва тарихий обидалар ер билан яксон бўлди. Регистон ёндирилди». Босқинчи ва талончи қизил аскарлар томонидан Шарқ мўъжизаси ҳисобланган Бухоро ана шундай шафқатсиз равишда ўққа тутилди.

    Амир Саид Олимхон ўз хотираларида бу фожиаларни қуйидагича тасвирлайди: «Бу уруш асносида душман, тахминан, Бухоронинг ярмини тўп ва пулемётлардан ўққа тутиб, кўп талафот етказди. Улар ўн битта тайёра билан Бухоро шаҳри устида ҳавода парвоз этиб, бомба ёғдирдилар». Амир ўз ёзганидек, «вайронагарчилик янада зўрайиб, одамларнинг яна ҳалок бўлишига йўл қўймаслик андишаси ила» ўз қўшинлари билан пойтахтдан чиқиб кетди. 1920 йил 2 сентябрда Туркистон фронти қўшинлари қаттиқ жанглардан кейин Бухоро шаҳрини эгаллади.

    Босқин вақтида илма-тешик қилинган Минораи Калон. «Минорага 76 ва 122 миллиметрли снарядлар келиб урилгани кўриниб турибди», — деб ёзади блогерлардан бири. 1920 йил, сентябрь.

    Босқин вақтида илма-тешик қилинган Минораи Калон. «Минорага 76 ва 122 миллиметрли снарядлар келиб урилгани кўриниб турибди», — деб ёзади блогерлардан бири. 1920 йил, сентябрь.
    Фото: «Vikond65.livejournal.com»

    Фрунзе бошчилигидаги қизил қўшиннинг умумий миқдори 70 минг киши бўлган. Шундай қилиб, Шарқнинг энг қудратли ва кўҳна давлатларидан бири Бухорода қизил аскар найзалари остида амирлик ҳокимияти ағдариб ташланди. Бухоро ваҳшиёна бомбардимон қилинди, шаҳардаги уч ярим минг йиллик тарихга эга кўплаб осори-атиқалар вайрон бўлди, бутун шаҳар ўт ичида қолди. Бухороликлар бу кунларни «кичик қиёмат» деб аташган. Минглаб бухороликлар ўз муқаддас шаҳарларини ҳимоя қилиш пайтида жон берди. Совет манбаларида ёзилишича, қизил аскарлардан ҳам 500 дан ортиқ киши шаҳарни босиб олиш пайтида мудофаачилар томонидан ўлдирилган. Бироқ бу манбада қизил аскарларнинг талафоти атайлаб камайтириб кўрсатилганини таъкидлаб ўтиш жоиз.

    1920 йил сентябрь ойида Бухоро шаҳри қизил аскарлар томонидан армонсиз таланди. Амирнинг хазинаси Фрунзе ва Куйбишевнинг кўрсатмаси ила зудлик билан Москвага жўнатилди. Тадқиқотчилар архивдаги манбалар асосида Бухородан ҳаммаси бўлиб икки эшелонда (ҳар бир эшелонда 14 тадан вагон бўлган) олтин ва қимматбаҳо буюмлар олиб кетилганини эътироф этмоқда. Бу бойликнинг умумий қиймати ўша пайтдаги нарх билан, тахминан, 77 миллион тилла сўмдан иборат бўлган. Бу маблағни ҳозирги баҳога чақадиган бўлсак, тахминан, 80 миллиард долларни ташкил қилади.

    Кули кўкка совурилган Али Қози Калон карвонсаройи, орқа фонда эса бомбардимондан жиддий зарар кўрган Минораи Калон. 1920 йил, сентябрь.

    Кули кўкка совурилган Али Қози Калон карвонсаройи, орқа фонда эса бомбардимондан жиддий зарар кўрган Минораи Калон. 1920 йил, сентябрь.
    Фото: «RusRav.uz»

    Бу воқеаларга ҳам қарийб 90 йил бўлди. Бугунги кун нуқтаи назаридан туриб, Бухородаги сентябрь фожиаларига назар ташланса ва мушоҳада этилса, бир ҳақиқат ойдинлашади. Бухородаги амирлик истибдоди ҳақиқатан ҳам келгуси тараққиёт учун тўсиқ бўлиб турарди. Буни мардона эътироф қилмоқ керак. Файзулла Хўжаев бошчилигидаги ёш бухоролик жадидлар эса мамлакатни европача андозадаги ривожланган давлат даражасига кўтариш, Бухорода демократик тузум ва ҳуқуқий жамият қуриш учун чин дилдан интилган эди. Улар амирлик тузумини ўз кучлари билан йиқита олмай, большевиклар ва қизил аскарлар билан иттифоқ тузиб, қаттиқ адашди ва хатога йўл қўйди.

    Бироқ халқимизнинг бу фидойи ўғлонлари номига бугунги кунга келиб заррача бўлса-да доғ тушириш, уларнинг эзгу ният ва мақсад йўлидаги ҳаракатларини қоралаш — бу тарихий вазиятни тўғри тушунмаслик ва воқеаларни юзаки таҳлил қилиш бўлур эди.

    Бомбардимондан кейинги Бухоро панорамаси. 1920 йил, сентябрь.

    Бомбардимондан кейинги Бухоро панорамаси. 1920 йил, сентябрь.
    Фото: «RusRav.uz»

    Мавзуга доир: Марказий Осиёнинг тақдири ўзгарган кун. Бухоро амирлигининг қулатилганига 100 йил бўлди

    02.09.2021, 14:29   Изоҳ (0)   141435
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев иштирокидаги ИТБ саммити аввалида Қуръон тиловат қилинди

    02.09.2021, 14:08

    Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди (фото)

    02.09.2021, 13:49

    Қашқадарёда мультирадарлар билан жиҳозланган патруль автомобиллари ҳаракатланишни бошлади

    02.09.2021, 13:28

    Тошкентдаги устунлардан байроқларни ечиб олган фуқаролар маъмурий жавобгарликка тортилиши мумкин

    02.09.2021, 12:31

    Сурхондарёда ҳайдовчи ухлаб қолиши оқибатида юк машинасига бориб урилган Damas’да йўловчи вафот этди

    02.09.2021, 12:06

    Ўзбекистонда сўнгги суткада 736 кишида коронавирус, 244 кишида пневмония қайд этилиб, 8 бемор вафот этди

    02.09.2021, 11:05
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Кортни Кокс, Белла Ҳадид ва бошқалар: пластик операция қилдирганидан афсусланган Голливуд юлдузлари

    Кино | 12 июл, 20:35

    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!

    Реклама | 12 июл, 19:30

    JW: Европа Иттифоқи Украинанинг йўқотилган ҳудудларини қайтариб олишидан манфаатдор эмас

    Дунё | 12 июл, 20:20

    “Бу йил Тахтақорача довонида пулли туннел қуриш бўйича шартнома тузамиз” — Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 20:03

    “Реал” Винисиус билан музокараларни тўхтатди

    Спорт | 12 июл, 20:00

    Бир нафари ҳалок бўлган: Бош прокуратура Тошкентда етти бола бассейнга чўккани юзасидан баёнот берди

    Ўзбекистон | 12 июл, 19:29

    Ҳиндистонда 270 киши ҳалок бўлган Air India самолёти ҳалокатининг сабаби маълум қилинди

    Дунё | 12 июл, 19:10

    Хоразмда 7-қаватдан ўзини ташлаган қизлар жинсий зўравонлик қурбони бўлганми?

    Ўзбекистон | 12 июл, 18:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.