Apple компанияси iPhone 13 нархларини ошириш орқали TSMC томонидан етказиб берилаётган нархи ошган микросхемалар харажатини қоплаш ниятида, деб хабар беради Hi-Tech.Mail.ru.
TSMC чиплар ишлаб чиқаришга кетадиган харажатларини 20 фоизга оширишни режалаштирмоқда, бу эса унинг бир неча мижозлари, жумладан, Apple’га ҳам таъсир кўрсатади. Янги ўзгаришлар 2022 йилнинг январидан кучга киради, аммо ўзгарган нархлар 2021 йилнинг декабрига режалаштирилган буюртмаларга ҳам таъсир кўрсатмай қолмайди.
Apple компанияси TSMC’нинг энг йирик мижозларидан бўлиб, унинг буюртмалари 20 фоиз даромадини ташкил этади. Тахминларга кўра, нархлар 3—5 фоизга ортиши керак. Буни қоплаш учун компания iPhone 13 моделлари нархини ошириш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу янги смартфонлар ўтган йилги сериядан қимматроқ бўлишини англатади.
2021 йилда Apple ўзининг янги смартфонлар сериясига қатор янгиланишларни қўшган, хусусан, профессионал сураткаш ва видеооператорлар учун махсус яратилган функцияни ҳам. Миш-мишларга кўра, Apple’нинг тақдим этиладиган қиммат моделлари видео учун ProRes ва портрет режимини қўллаб-қувватлайди.
Аввалроқ iPhone 13 линейкасидаги барча смартфонларнинг нархи ва хотира ҳажми маълум бўлганди.
Изоҳ (0)