2021 йилнинг учинчи чорагидан бошлаб Xiaomi Mi маҳсулотлари серияси фақатгина Xiaomi номи остида сотилади, деб хабар беради Hi-Tech.Mail.ru.
Бу каби ўзгариш Xiaomi смартфонлари сотиладиган барча минтақаларга тегишли. The Verge маълумотларига кўра, у бренд ва унинг маҳсулотларини қабул қилишдаги оралиқни қисқартиришга йўналтирилган.
Шу билан бирга, Xiaomi’нинг маълум қилишича, компания олдингидек Redmi брендини сақлаб қолади, бу эса Xiaomi’нинг юқори синфга кирувчи маҳсулотлари ёшлар учун мўлжалланган ҳамёнбоп Redmi маҳсулотларидан алоҳида линейка сифатида шаклланишидан далолат беради.
Яқинда Mi Mix линейкасида тақдим этилган смартфон номланишдаги ўзгаришнинг силжишига хизмат қилди, компания уни шунчаки Xiaomi Miх 4 деб атагани сабаб интернетда чалкашликлар юзага келган. Бундан олдинги телефонлар Mi Mix, Mi Mix 2 ва Mi Mix 3 деб номланган эди.
Ми бренди асосан ғарб бозорларида қўлланади, Хитойда эса барчага маълум Xiaomi Mi 11 смартфони шунчаки Xiaomi 11 деб аталади.
Аввалроқ Xiaomi Mi 11Т Прўнинг глобал версияси тақдим этилишга тайёрлиги тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)