Samsung Electronics компанияси 2020 йилда тақдим этилган Galaxy Buds+ симсиз наушниклари савдосини тўхтатмоқда, деб хабар беради IXBT.
Galaxy Buds+ наушниги 2020 йилнинг бошида тақдим этилганди. Ҳозирга келиб у кўплаб минтақаларда сотувда йўқ. Galaxy Buds+ учун халқаро нархлар савдо бошида 149 доллар ва 169 евро этиб белгиланган эди, бироқ сўнгги ойларда Samsung ушбу наушникларни сезиларли даражада арзон сота бошлаган — 80 доллардан. Компания ҳатто уни айрим бозорлар учун флагман смартфонлар жамламасига бепул қўшиб бера бошлаган.
Samsung савдо вакилларининг тасдиқлашича, Galaxy Buds+ наушнигини ишлаб чиқариш ростдан ҳам тўхтатилган. Наушникнинг айрим рангдаги вариантларини ҳозирда АҚШдаги Samsung сайти орқали 99 доллардан харид қилиш мумкин, бироқ бу ерда сотилаётганлар захирадаги маҳсулотлардир.
Аввалроқ тўлиқ симсиз Galaxy Buds2 гарнитураси 150 доллар қийматида сотувга чиққани тўғрисида хабар берилганди. Ушбу наушник Galaxy Buds+ ўрнини эгаллаши кутилмоқда.
Изоҳ (0)