Xiaomi Mi 11Т Prо смартфони Таиланд телерадиоэшиттириш ва телекоммуникация миллий комиссияси томонидан сертификатга эга бўлди. 2107113SG модель рақамли қурилма 5G алоқа тармоғини қўллаб-қувватлайди, деб хабар беради IXBT.
Тахминларга кўра, Xiaomi Mi 11Т Prо смартфони бир кристалли Qualcomm Snapdragon 888 процессори билан жиҳозланади. Асосий камераси 64 мегапикселни ташкил этади, шунингдек, 8 мегапикселли кенг бурчак ва 5 мегапикселли телемакрокамерага эга бўлади. Фронтал камераси — 16 мегапиксел. Смартфон стереодинамиклар ва NFC модулни ҳам ўз ичига олади.
Xiaomi Mi 11Т Prо тасвир янгиланиш частотаси 120 герцга тенг бўлган АМOLED-экран билан жиҳозланади. Аккумулятор сиғими 5000 мА/соат бўлиб, 120 ваттли тезкор қувватланиш функциясига эга. Телефон Android 11 операцион тизими орқали бошқарилади. Манбаларнинг маълум қилишича, мазкур қурилма 600 доллар қийматида сотувга чиқади.
Смартфоннинг кичик версияси — Xiaomi Mi 11Т эса Dimensity 1200 базасида яратилади.
Аввалроқ Xiaomi тасодифан Redmi 10 нинг техник тавсифини ошкор қилиб қўйгани, Xiaomi ўз фойдаланувчиларидан узр сўраб чиққани, Xiaomi учта смартфондан киборг-терминаторни ясагани тўғрисида хабар берилганди.
Мавзуга доир: Xiaomi смартфонлар бозорида Apple’дан ўзиб кетди
Изоҳ (0)