• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12880.35
    • RUB156.68
    • EUR14535.47
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    «Ўмариб кетилган» «Милан» ва уддабурон «ПСЖ». 2021 йил ёзида эркин агент мақомида жамоасини ўзгартирган юлдузлар

    Коронавирус пандемияси туфайли аксарият клублар қиммат трансферларни амалга ошира олмади. Бироқ инқироз даври бўлишига қарамай барибир таркибни кучайтириш керак, шу боис ушбу ёзда футболчиларни эркин агент сифатида ўз сафига қўшиб олиш ҳолатлари кўпайди. Эркин агент деганда собиқ клублари билан шартномаси тугаган ва уни узайтирмаган футболчилар тушунилади. Одатда ўртамиёна футболчилар эркин агент сифатида жамоасини ўзгартирарди. Аммо бу сафар эркин агентларнинг аксарияти юлдуз даражасидаги футболчилар бўлди. «Чемпионат» Transfermarkt порталига таяниб, трансфер нархи 10 миллион евродан юқори бўлган футболчиларни (эркин агентларни) бир саҳифага жамлади. Айтиш мумкинки, ушбу трансфер ойнасида «Милан» шунчаки тўнаб кетилди.

    Жанлуижи Доннарумма, «ПСЖ»

    Трансфер нархи: 60 миллион евро

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    «Милан» ўз тарбияланувчиси учун, тахминан, саккиз миллион евро маош таклиф қилди, аммо дарвозабон 12 миллион сўради. Бу сумма эса клуб учун кўплик қилди. Шу тариқа Евро—2020 ўртасида Доннарумма эркин агентга айланди. Вазиятни кузатаётган «ПСЖ» дарҳол ишга киришди ва италиялик посбонга ўзи хоҳлаган маошни таклиф қилди. Ушбу вазиятда «ПСЖ»нинг қарорини тушуниш қийин, чунки жамоада Кейлор Навасдек етук дарвозабон бор эди.

    Мавзуга доир: Доннарумманинг нархи 6 йилда 120 бараварга ошди. «ПСЖ» Евро—2020 нинг энг яхши ўйинчисини текинга қўлга киритгани ҳақида

    Давид Алаба, «Реал»

    Трансфер нархи: 55 миллион евро

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Марказий ва чап қанот ҳимоячиси «Бавария» билан янги шартнома борасида келиша олмади ва «Реал»га йўл олди. Мюнхен клуби очиқчасига ундан норози эканини билдирди, Оливер Кан клуб футболчига анчайин «ёғли» шартнома таклиф қилганини айтди. Алабанинг ўзи эса ҳар доим «Реал»нинг афсонавий оқ либосида ўйнашни хоҳлаганини таъкидлади. Австриялик бу ҳақида гапирмаса ҳам, маоши сезиларли даражада «жозибали»: йилига 12 миллион евро. Мадридликлар учун эса бу шунчаки ажойиб трансфер.

    Мемфис Депай, «Барселона»

    Трансфер нархи: 45 миллион евро

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Каталонияликларнинг катта молиявий муаммолари бор, лекин кўплаб футболчилар ҳамон бу жамоада ўйнашни хоҳлайди. Депай Месси билан ўйнаш учун ҳатто «Лион»даги маошидан камроққа ҳам рози бўлганди, бироқ унга даҳо билан бирга тўп тепиш насиб этмади. Нидерландиялик ҳужумчи сўнгги мавсумларда ўзини кўрсатмоқда, ҳозир у 27 ёшда ва айтиш мумкинки, фаолиятининг энг юқори чўққисида.

    Хоқон Чалхонўғлу, «Интер»

    Трансфер нархи: 35 миллион евро

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Ушбу ёзда «Милан»ни текинга тарк этган яна бир кучли футболчи Хоқон бўлди. Унинг жамоадан кетганидан мухлисларнинг хурсанд бўлиши даргумон, лекин клуб Хоқоннинг маошини ошириш ҳақидаги истагини рад этди. Натижада туркиялик ҳеч иккиланмасдан жамоасини ўзгартирди: янги мавсумни у «Интер» сафида бошлади. «Интер» эса зудлик билан Евро—2020 да ҳушидан кетган Кристиан Эриксенга ўринбосар топиши керак эди. Клуб бу ишни бир евро ҳам сарфламаган ҳолда бажарди.

    Жоржино Вейналдум, «ПСЖ»

    Трансфер нархи: 30 миллион евро

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Парижликлар текинга қўлга киритган яна бир юқори даражали футболчи Вейналдум бўлди. Унга «Барселона» ҳам қизиқиш билдирганди. Нидерландиялик трансфери ҳақида гапирар экан, Париж клубининг қатъиятлироқ ҳаракат қилганини айтди, у ҳақ: чунки «ПСЖ» унга «Барселона»га қараганда икки баравар кўпроқ маош таклиф қилган. Маурисио Почеттино («ПСЖ» бош мураббийи) эса узоқ вақтдан бери ўз жамоасида кўришни истаган футболчига эга бўлди. Эндиликда унинг ихтиёрида жуда кучли таркиб бор. Мураббийга барча юлдузларга майдондан жой топиб бериш осон бўлмаслиги аниқ.

    Эрик Гарсия, «Барселона»

    Трансфер нархи: 20 миллион евро

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Гарчи, Хосеп Гвардиола уни доимо мақтаган бўлса ҳам, Гарсия «Манчестер Сити»да умуман ўйнамасди. Балки ёш футболчига шартномани янгилашни хоҳламагани учун ўйин амалиёти берилмагандир. Бунинг устига Рубен Диаш ва Аймерик Ляпортдан бирини рақобатда ютиб чиқиш ҳам қийин эди. Умуман олганда, «Сити» унинг кетганидан афсусда эмас, лекин «Барселона» учун бу трансфер жуда муҳим бўлди: Самюуэль Умтитининг боши жароҳатдан чиқмайди, Клеман Ланглега қатъият етишмайди, Херард Пикенинг эса энг яхши йиллари ортда қолган. Шундай экан, бу ердаги рақобатда ғолиб чиқиш осонроқ бўлиш эҳтимоли анча юқори.

    Серхио Агуэро, «Барселона»

    Трансфер нархи: 18 миллион евро

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    «Барселона» пулсиз қолганига қарамай эркин агентлар бозорида ўзини кўрсата олди. Агуэро нима учун «Барселона»га ўтгани аниқ эди ва у айнан шунинг учун маошининг икки баравар камайишига ҳам рози бўлганди. Бироқ кутилмаганда ҳаммаси ўзгариб кетди...

    Лионель Месси жамоадан кетганига қарамай Рональд Куманда ҳужумчилар борасида муаммо йўқ дейиш мумкин: Мемфис Депай, Серхио Агуэро, Ансу Фати, Антуан Гризманн, Усмон Дембеле ва Мартин Брэйтуэйт.

    Мавзуга доир: Мессининг «Барселона»дан кетиши Агуэро учун бахтсизлик. Аргентиналик ҳужумчиларнинг дўстлиги тарихи

    Серхио Рамос, «ПСЖ»

    Трансфер нархи: 10 миллион евро

    Фото: «ПСЖ»

    Фото: «ПСЖ»

    «ПСЖ» Тиаго Сильвани текинга қўйиб юборганидан бир йил ўтиб, 35 ёшли Серхио Рамосни ўз сафига қўшиб олди. «Реал» билан келиша олмаган ҳимоячига йиллик 12 миллион евро таклиф қилинди. Қанчалик ишониш қийин бўлмасин, Мадрид афсонаси энди «ПСЖ» шарафини ҳимоя қилади ва эҳтимол қизил карточка ҳам олар.

    Лионель Месси, «ПСЖ»

    Трансфер нархи: 80 миллион евро

    Фото: «ПСЖ»

    Фото: «ПСЖ»

    Лионель Месси 2020 йилнинг ёзида клуб раҳбариятидан норози бўлиб, жамоадан кетмоқчи бўлганди, бироқ қадрдон клуби билан судлашмаслик учун Каталонияда қолишга мажбур бўлади. Аммо орадан бир йил ўтиб, ўзи хоҳласа-да жамоада қололмади. Бунга клуб раҳбариятининг ношудлиги ва Ла Лига қоидалари йўл қўймади. Шу тариқа Месси бутун умри давомида ўйнаган клубини тарк этди. Бундан эса яна ўша уддабурон «ПСЖ» фойдаланиб қолди. Эндиликда Париж клубининг нафақат ҳимоясига, балки аввалдан зўр бўлган ҳужум чизиғига ҳам шунчаки ҳавас қилиш камлик қилади.

    Бонус: «қария» эркин агентлар

    Бу ёзда ўз фаолиятида ўзгариш қилишга қарор қилган таниқли «қария»лар ҳам кўп бўлди. Катта ёшдаги футболчиларнинг трансфер нархи ёшига мос равишда паст, аммо бу уларни эсламаслик учун сабаб бўла олмайди, шундай эмасми?

    • Жанлуижи Буффон фаолиятини «Парма»да якунлаш қарор қилди.
    • Хави Мартинес «Бавария»ни тарк этди ва Қатарга йўл олди.
    • Марек Ҳамшик Хитойдан қайтди. У фаолиятини «Трабзонспор»да давом эттиради.
    • Кевин Гамейро қадрдон клуби «Страсбур»га қайтди.
    • Кевин-Принс Боатенг ҳам бутсиларини қадрдон жамоасида михга илишга қарор қилди. У энди «Ҳерта» сафида жавлон уради.
    • Карлос Бакка «Вильярреал»дан «Гранада»га кўчиб ўтди.
    • Роберто Сольдадо энди «Леванте»да. У ўтган мавсумда барча мусобақаларда 15 та гол урганди.
    • Эшли Янг «Интер»дан Англияга қайтди ва «Астон Вилла» билан келишувга эришди. У «Манчестер Юнайтед»га ўтгунига қадар қадар тўрт йил ушбу клуб шарафини ҳимоя қилганди.
    • Марио Балотелли Туркиянинг «Адана Демирспор» клубига йўл олди. Бир пайтлар «Супер Марио» бўлган ҳужумчи ҳозир 30 ёшда.

    Бошқа мақолалар: 

    • Ди Мариядан Пикегача. Фаолияти давомида ҳам Месси, ҳам Роналду билан бирга ўйнаган футболчилар
    • Каталония билан Париж орасида. Ҳам «Барселона», ҳам «ПСЖ» сафида ўйнаган футболчилар

    24.08.2021, 16:31   Изоҳ (0)   31587
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон Паралимпия делегациясининг байроқдори ўзгарди. Жамоада коронавирус аниқланган

    24.08.2021, 13:04

    Мурод Хонтўраевдан Жамшид Кенжаевгача. Сўнгги 3 йилда вафот этган ўзбекистонлик спортчилар

    24.08.2021, 10:40

    Легионерлар. «Рома» сафида А Серияда дебют қилган Шомуродов, Беларусда «ўзбек дербиси» ва «Уфа»га қайтган Ўрунов

    23.08.2021, 22:30

    Эронни мағлуб этган Ўзбекистон терма жамоаси, «Барселона»нинг илтимосини бажарган Альба, «Реал»нинг рекордини янгилаган «Бавария». Энг сўнгги спорт янгиликлари

    23.08.2021, 21:01

    «Одамларга чақириқ ташлаш менга ёқарди». Мудҳиш ҳодиса сабаб ҳалок бўлган баскетбол афсонаси Коби Брайантни хотирлаб

    23.08.2021, 20:01

    Жозе Моуриньо: «Шомуродов очиқ ҳудудда жуда хавфли»

    23.08.2021, 14:01
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    American University оf Technology (АУТ) Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Машҳур патир, ҳамма биладиган қабристон, тор кўчали маҳаллалар. Кадрларда Олмазор

    10 апрел, 10:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Жиноят ишлари бўйича Хонобод шаҳар суди раисига жиноят иши қўзғатилди

    Ўзбекистон | 12 май, 13:44

    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида

    Реклама | 12 май, 13:30

    Instagram: Мухлислари устидан пул сочган Жаҳонгир Отажонов, фарзанд кутаётган Феруза Юсупова, Муниса Ризаеванинг эри нима иш қилади?

    Шоу-бизнес | 12 май, 13:43

    “Манчестер Юнайтед” ярим асрлик антирекордни қайд этди

    Спорт | 12 май, 13:30

    Трамп энг бой учта араб давлатига ташриф буюради

    Дунё | 12 май, 13:23

    Ўзбекистонга иссиқ ҳаво кириб келиши кучаяди

    Ўзбекистон | 12 май, 13:12

    Marvelʼнинг ёвуз қаҳрамонлари грим ва компьютер графикасисиз қандай кўринишга эга?

    Кино | 12 май, 13:01
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.