• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Косиблик, тикувчилик, сартарошлик, ҳатто чилангарлик ҳам қиламан». Полиомиелит касаллиги ортидан имконияти чекланган андижонлик Ражабали қиссаси

    Андижон вилоятининг Жалақудуқ туманидаги Абдуллабий қишлоғининг «Ибрат» маҳалласида яшовчи аҳолининг катта қисмини қирғиз миллатига мансуб фуқаролар ташкил этади. Ҳудудга йўлингиз тушса, урф-одат, анъаналарнинг якдиллик билан, бир ёқадан бош чиқариб ўтказилишини кўрсангиз, ҳавасингиз келиши аниқ. Икки миллат вакилларининг ришталари нафақат дўстлик, балки қуда-андачилик билан ҳам янада мустаҳкамланган. Ражабали Камолов айнан ушбу ҳудудда яшайди. 1972 йилда таваллуд топган Ражабали айни болалик пайтида ҳамма қатори ўйнаб куладиган, билим оладиган маҳалида ногирон бўлиб қолган. «Дарё» мухбири у билан суҳбат қурди.

    Шифокорлар полиомиелит эканлигимни яширишган...

    «Барча болалар каби соғлом дунёга келганман. Болаликдан спорт билан ҳам шуғулланганман. Мактабда аъло баҳоларга ўқиганман. Ўшанда бешинчи синфда ўқирдим. Уйимиздан бир ярим чақирим узоқликдаги мактабга тенгдошларим билан ҳар куни пиёда қатнардик. Қиш-қировли кунларнинг бирида тўсатдан белимда оғриқ пайдо бўла бошлади. Аввалига совуқнинг асорати деб ўйладик. Кундан кун оғриқ кучаявергач, отам мени туман шифохонасига олиб борди. У ерда ўн кунча даволандим. Аммо фойдаси бўлмади. Қайтанга, оёқларим мажолсизлана бошлади. Вилоят шифохонасига бордик. У ердагилар эса йиқилгансан, дея уқтиришди. Лекин жиддийроқ йиқилганимни ҳеч эслолмайман. Шу зайлда бир нечта касалхоналарда даволанишга ҳаракат қилганман. Лекин аҳволим ўзгармаган. Ҳолатим фақат оғирлашаверган.

    Ражабали Камолов.

    Ражабали Камолов.
    Фото: «Дарё»

    Секин-секин бу вазиятга мослашдим. Ташхислар натижасига кўра, шифокорлар дастлаб шамоллаган радикулит, ундан сўнг полиемелит дейишди. Шундай қилиб ташхис қўйишда қийналишган. Чунки у вақтда тиббиёт ҳам бугунгидек ривожланмаган эди. Кейин билсак, собиқ иттифоқнинг бизда полиомиелит касаллиги тамомила тугатилди, деган иддаоларига менинг касаллигим тўғри келмай қолган экан ва шифокорлар буни яширишган. Шундай пайтлар бўлганки, шифохонага текширувчилар келганида мени бошқа хоналарга олиб чиқиб, уларга кўрсатишмас эди. Касалхоналарга борганимизда қабул қилишмас, бошқа куни келинг, деб қайтаришарди. Мен эса ҳайрон бўлиб қолаверардим.

    Оилада саккиз нафар фарзандмиз — бир опам Қирғизистонга келин бўлиб тушган. Ўша опам Тошкентга, телевидениега, радиога укамни аҳволи оғир бўлган ҳолатда ҳам шифохоналарга қабул қилишмаяпти, деган маънода ариза ёзган. Ана шундан сўнг Андижон шаҳридаги болалар шифохонасига жойлаштиришган. 1983 йилда касаллик бошланган бўлса, 1984 йилга келиб 1 йилдан сўнг ушбу шифохонага қабул қилинганман. Балки, вақтида қабул ва муолажаларни қилганларида эди, бундай оқибатларга олиб келмаган бўлармиди. Опаларим бу касалликларнинг асоратлари даҳшатли эканлигини билганлари учун мени даволашга кўп ҳаракат қилди. Асакадаги сиҳатгоҳларда ҳам ётдим, режимларга қўйишди. Бироқ мутахассислар кеч олиб келибсизлар, дейишган», — дейди суҳбатдошимиз.

    Китоблар мени тушкунликдан олиб чиққан

    «Болаликда ўксиш, армонлар бўлган. Бироқ ҳаёт давом этаркан. Секин-секин мослашдик, кўникдик ва яна ҳаётни ўз йўлига қўйишга ҳаракат қилдик. Ўзимни ўзим тушкунликдан олиб чиқдим. Бунда менга жуда кўп китоблар ёрдам берди. Фалон китоб чиқибди десам, оила аъзоларим ўша куннинг эртасигаёқ уни топиб келишарди. Бу шунчаки баланд парвоз гаплар эмас, китоб — болалар, катталар тасаввур қилганидан-да кўпроқ қудратга эга. Уни ўқиш керак, жиддийроқ ёндашиш керак. У хоҳ илмий, хоҳ бадиий бўлсин танлаб ўтирмасдан ўқирдим. Қўлимга журнал тушадими бошқасими, ўқилмасдан қолмасди. Энди билсам, улар жуда катта фойда берган экан. Чунки тушкунликка тушгани вақт бермаган.

    Ражабали Камолов.

    Ражабали Камолов.
    Фото: «Дарё»

    Ҳаётдан нолийдиган одамлар бор. Ҳайрон қоламан. Билагида кучи бўла туриб, қиладиган ишини билмайди. Буни сабаби китоб ўқимаганлиги, билимсизлиги. Китоб ўқиса ўзига ўзи мотивация бериб, руҳлантириб, жуда кўп нарсага эришиш мумкин. Мен ёшларга ҳавас қиламан, уларни барча имкониятлари бор.

    Китоб ўқишдан ташқари, адабиёт соҳасида кўп ишлар қиламан. Биринчи шеърим «Амир Темур бобожон, мана, мустақилдир юртингиз», деб номланган, Ўзбекистон мустақиллигининг 1 йиллигига атаб ёзилган. Шеър ўзимизнинг туман газетасида эълон қилинган. Шундан бери шеър, ҳикоялар ёзиб келаман. Ижодий ишларим туман, вилоят ва республика нашрларида чоп этилган. 2001 йилда битта китобим чиққан. Шу кунларда яна бир китобимни нашрга тайёрлаяпмиз», — дейди Ражабали Камолов.

    Фото: «Дарё»

    Ошхона идишларидан ҳақиқий комбайнгача тузата оляпман

    «Ўша руҳан оғир кунлар, тушкунлик мени енга бошлади. Яшашдан совиб бўлгандим. Ана шундай кунларнинг бирида отам менга ‘Ўғлим, сени ҳунарли қилиб қўйганимда яхши бўларди’, дея ўзидан хафа бўлиб кетганини кўрдим. Ва ниҳоят йигирма беш йилча аввал ўзимда куч-ирода топдим. Отамга бозордан велосипед буюмларини олиб келишини илтимос қилдим ва уларни жой-жойига қўйиб, йиғишга киришдим. Бошида сал қийналдим, ишим ўхшамади, аммо шижоат сўнмади ва ўз мақсадимга эришдим. Дастлаб қариндош-уруғлар, сўнг маҳалладагиларнинг велосипедларини тузата бошладим. Ҳозир ошхона идишларидан ҳақиқий комбайнгача тузата оляпман. Бировга муҳтож эмасман, одамларга фойдам тегаётганидан хурсандман. Бир йигитга қирқ ҳунар оз дегандек, бошқа кўплаб соҳаларда ҳам амалий ишларим бор. Бунга ўзингиз гувоҳи бўлишингиз мумкин. Чархчилик қиламан, вулканизациям, пайвандлаш ускунам ҳам бор. Ака-укаларим, қўшниларимдан эшитиб буларни ўзим ўрганганман. Баъзилар келиб ўргатиб кетишарди. Бир куни кўчада ўтирсам, бир маҳалладошимиз «ҳа, уста» деди, бу менга мотивация бўлди. Шундан бери қўни-қўшниларнинг телевизорнинг антеннасидан тортиб, консерва ёпгичларгача қўлимдан келганича тузатиб бераман. Косиблик, тикувчилик, сартарошлик, ҳатто чилангарлик ҳам қиламан. Мана, кўриб турганингиздек, бугун бутун қишлоқнинг маиший техника устасиман», — дейди қаҳрамонимиз.

    Суҳбатдош: Умиджон Мамарасулов

    Оператор: Элёрбек Мамажонов

    22.08.2021, 11:16   Изоҳ (0)   55970
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Ўзбекнефтгаз»: Бошқарув раиси Устюртдаги табиий газ қазиб чиқарилиши, бурғилаш ишлари ва газ қувури лойиҳаларининг бугунги ҳолатини ўрганди

    22.08.2021, 10:30

    Тошкент ва Сирдарё вилоятларида талаб юқори бўлган дори воситаларини қиммат нархда сотишга уринган шахслар қўлга олинди

    22.08.2021, 10:13

    Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги: Дарахтлар – реклама жойи эмас!

    22.08.2021, 09:14

    Видео: Қаршида Сobalt ва Spark тўқнашди. Spark йўловчиси шифохонага ётқизилди

    22.08.2021, 08:34

    Тошкентда автомобиль шиналари ва дискларини ўғирлаб, ўрнига ғишт қўйиб кетаётган шахслар ушланди

    22.08.2021, 08:13

    Жиззахда ўтган етти ой ичида содир бўлган ЙТҲлар оқибатида 74 киши вафот этган

    22.08.2021, 07:32
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Hyundai Uzbekistan - фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти қайтди!


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Centrum Air ёзги йўналиш очади: Тошкентдан Иссиқкўлга тўғридан-тўғри рейслар


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Молиявий фирибгарликлар: фирибгарлар кексаларни қандай алдамоқда 

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда Onix ҳайдовчиси 13 ёшли болани уриб юборди

    Ўзбекистон | 5 июн, 00:00

    “Дарё” дайжести: 4 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 4 июн, 23:35

    “Дўстлик” чегара божхона постида 12,7 минг долларни яширинча олиб чиқаётган йўловчи тўхтатиб қолинди

    Ўзбекистон | 4 июн, 23:30

    Жамоат тартибига қарши жиноят содир этганликда айбланаётган шахс БААдан экстрадиция қилинди

    Ўзбекистон | 4 июн, 23:10

    Дунёнинг энг гўзал 10 нафар аёл теннисчилари

    Лайфстайл | 4 июн, 22:55

    Инсофсиз рақобат ёхуд кўчирмакаш “Сурхон ошпази”: хорижий компания шикоят билан чиқди

    Ўзбекистон | 4 июн, 22:50

    Самарқандда трансформатор ёниб кетди

    Ўзбекистон | 4 июн, 22:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.