Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тошкент шаҳридаги Ўзбекистон халқаро анжуманлар саройида Президент Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтди.

Foto: “Daryo” / Madina Nurman

Foto: “Daryo” / Madina Nurman

Унда Шавкат Мирзиёев кредитлашни бозор механизмларига ўтказиш, унинг фоизларини пасайтириш, тадбиркорлар олдидаги мавжуд муаммоларни олиб ташлаш масалаларига тўхталиб ўтди.

Шундан сўнг бухоролик тадбиркор сўзга чиқиб, Президентга миннатдорлик билдирди.

«Ҳурматли Президент, ҳозир банклар ва раҳбарларга берган топшириқларингиздан ўзимни вообше йўқотиб қўйдим», — деди у.

Давлат раҳбари ҳам тадбиркорга ҳазиломуз тарзда:

«Вообше йўқотма ўзингни! Вообше», – деди.

Бундан аввал Ўзбекистонда тадбиркорларга кредитни миллий валюта — сўмда бериш тизими йўлга қўйилиши, Ўзбекистонда 1 октябрдан микро-молия ташкилотларини лицензиялаш тартиби тўлиқ бекор қилиниши ҳамда Шавкат Мирзиёев тадбиркорларга ўз корхоналари уларга мулк қилиб расмийлаштириб берилишини маълум қилгани ҳақида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда доллар курси яна тушди 
Дунё
Озарбайжон ўз фуқароларини Эронга бормасликка чақирди
Иқтисодиёт
Ўзбек сўми 2022 йилда долларга нисбатан 3,9 фоизга қадрсизланди. Миллий валютанинг алмашув курси қандай ўзгарди?