• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12456.25
    • RUB158.36
    • EUR14461.71
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Ўзбекнефтгаз»: Бошқарув раиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Eriell компанияси билан ҳамкорликда бажарилаётган ишлар ҳолатини ўрганди

    «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев ва ишчи гуруҳ аъзолари Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармасида «2017—2021 йилларда углеводород хомашёси қазиб чиқаришни кўпайтириш дастури» доирасида конларда олиб борилаётган қудуқларни бурғилаш, технологик объектлар ва газ қувурлари лойиҳалари ижроси билан танишди.

    Дастур доирасидаги ишларни амалга оширишга Eriell Oilfield Services Middle East DMCC компанияси бош пудратчи сифатида жалб қилинган бўлиб, Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармаси конларида январь—июль ойларида 19 та қудуқлар ишга туширилишига эришилди.

    Натижада эса 260,1 миллион куб метр табиий газ қазиб чиқарилди ва йил якунига қадар яна 10 қудуқларни бурғилаш билан якунлаб ишга тушириш бўйича иш олиб борилмоқда. Бу чора-тадбирлар сабаб жами 728 миллион куб метр табиий газ қазиб чиқаришга эришилади.

    Дастурга кўра, табиий газ қазиб чиқариш ҳажмини кўпайтириш, газ конларидан газни комплекс тайёрлаш қурилмаларигача ва қурилмалардан «Ўзтрансгаз» АЖ магистрал газ қувурларигача узатиш тизимини, газ ўтказиш қувватини ошириш мақсадида жами 45,4 километр турли ўлчамдаги газ қувурларини қуриш ишлари режалаштирилган.

    Эслатиб ўтамиз, аввалда ушбу режалаштирилган газ қувурларидан биринчи босқичда 14,0 километр газ қувурлари ҳамда йилига 2,0 миллиард куб метр табиий газни комплекс тайёрлаш қувватига эга бўлган «Арслон» газни комплекс тайёрлаш қурилмаси ишга туширилган эди.

    2021 йил июль ойида «Қуйи Сургил» кони ва «Арслон» конларидан газ қазиб чиқаришни янада кўпайтириш, қувурларнинг газ узатиш қувватини ошириш мақсадида «Арслон» газни комплекс тайёрлаш қурилмасигача қўшимча диаметри 426 миллиметрли, умумий узунлиги 8,2 километр, «Шимолий Бердақ» конидан «Шарқий Бердақ» газни комплекс тайёрлаш қурилмасигача диаметри 325 миллиметрли узунлиги 6,2 километр бўлган, жами 14,4 километр газ қувурлари қурилиб ишга туширилди.

    Газ қувури «2017–2021 йилларда углеводород хомашёси қазиб чиқаришни кўпайтириш дастури» доирасида ишлар бош пудратчи томонидан лойиҳа асосида зарур қувур, қувур арматуралари етказиб берилиб, қурилиш-монтаж ишлари тўлиқ бажарилди.

    Ушбу газ қувурини ишга туширилиши натижасида, ҳозирги кунда газ қазиб олинаётган «Қуйи Сургил», «Арслон» конларидан ва «Аралиқ», «Ғарбий Қуйи Сургил» каби истиқболли майдонлардан қазиб олинадиган табиий газни «Арслон» газни комплекс тозалаш қурилмасига узатиш, қурилмада комплекс тайёрлаш имкони яратилди.

    Мавжуд қувурларнинг газ ўтказиш қувватини ошириш билан қувурларда газ босимлари фарқининг ўсиши, яъни гидравлик қаршиликлар олди олиниши эвазига кунлик табиий газ қазиб чиқариш ҳажми кўпайишига эришилади.

    Шунингдек, ташриф давомида «Арслон» ва «Шарқий Бердақ» газни комплекс тайёрлаш қурилмаларидан «Ўзтрансгаз» АЖ магистрал газ қувурларига тозаланган табиий газ узатиш қувурларининг газ ўтказиш қувватини ошириш мақсадида лойиҳалаштирилган 17 километр узунликдаги диаметри 530 миллиметрли газ қувурида олиб борилаётган қурилиш монтаж ишлари ҳолати ҳам ўрганилди.

    Ҳозирги кунга қадар газ қувурини монтаж қилиш ишлари якунланиб, газ сарфини ўлчаш қаторларни монтаж қилиш, қувур арматураларини ўрнатиш бўйича олиб борилаётган ишлар жойида кўриб чиқилди. Мавжуд камчиликларни баратаф этиш бўйича масъулларга кўрсатмалар берилди.

    Қувурни ишга тушириш учун зарур материал-техник ресурсларни етказиб бериш, қурилиш-монтаж ишларини тезлаштириш, хусусан, газ сарфи ўлчов қаторларидан маълумотларни бошқарманинг ишлаб чиқариш диспетчерлик хизмати бошқарув пультига, тегишли департаментларга онлайн режимида узатишни таъминлаш, йўлга қўйиш билан газ ҳисобини юритиш жараёнларини автоматлаштириш бўйича бошқарма раҳбарияти, тегишли департамент бошлиқларига топшириқлар берилди.

    Лойиҳа бўйича ушбу қувурга ва газ сарфи ўлчов қаторларига хизмат кўрсатувчи ишчи ходимлар учун ўрнатилаётган вагон уйларда яратилаётган шарт-шароитларни яхшилаш бўйича бошқарма раҳбарияти ва пудратчи ташкилот вакилларига вазифалар топширилди.

    «Ўзбекнефтгаз» АЖ матбуот хизмати

    20.08.2021, 16:30   Изоҳ (0)   16788
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Маҳаллий ҳокимликлар бино ва иншоотларнинг бузилиши бўйича 349 нафар тадбиркордан 123 миллиард сўм қарздор» — Президент

    20.08.2021, 16:27

    Сурхондарёда уриб туширилган афғон самолётининг икки учувчиси жонлантириш бўлимидан чиқарилди

    20.08.2021, 16:14

    Eriell Group ходимлар малакасини оширишга жиддий ёндашади

    20.08.2021, 16:00

    Ўзбекистонда 2022 йилдан электр тармоғига уланиш тўлиқ электрон платформага ўтказилади

    20.08.2021, 15:41

    «Тадбиркорлар учун назарда тутилган субсидиялар олиш жараёни ўта мураккаблигича қолмоқда» – Шавкат Мирзиёев

    20.08.2021, 15:27

    Шавкат Мирзиёев Ўзбекистондаги темир йўл монополияси ҳақида гапирди

    20.08.2021, 15:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Бенфика” сўнгги турда “Бавария”дан устун келди, “Бока Хунирос” турнир билан хайрлашди (видео)

    Спорт | 25 июн, 08:10

    “Дарё” дайжести: 24 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 24 июн, 23:15

    Чиноздаги деҳқон бозорида ўғрилик содир этган шахслар ушланди

    Ўзбекистон | 24 июн, 23:00

    NASA’нинг “ўлик” сунъий йўлдоши 60 йилдан сўнг биринчи марта сигнал юборди

    Дунё | 24 июн, 22:38

    Лондон полицияси Флоренсияда ясалган 285 йиллик скрипкани қидирмоқда 

    Дунё | 24 июн, 22:21

    “Украинани Европа Иттифоқи ва НАТОга қабул қилиш мумкин эмас” — Венгрия бош вазири

    Дунё | 24 июн, 22:05

    Ўзбекистон ва Мўғулистон президентлари рафиқалари билан бирга қўшма концертда иштирок этди

    Ўзбекистон | 24 июн, 21:51
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.