Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Eriell Group ўз ходимларининг малакасини ошириш масаласига жиддий ва масъулият билан ёндашади. Ҳар куни ўзгариб бораётган воқеликлар, нефть ва газ қазиб олиш соҳасида технологияларни ривожлантириш ва янги иш усулларини жорий этиш асносида замон билан ҳамнафас бўлиш, малака ва кўникмаларни ривожлантириш муҳим.

Шу мақсадда бурғилаш эритмалари хизмати томонидан ходимлар учун қия йўналтирилган бурғилаш, бурғилаш технологияси, тозалаш тизими бўйича ўқув курслари ташкил этилди.

Қудуқларни бурғилаш доим юқори хавф-хатар даражаси билан боғлиқлиги ҳеч кимга сир эмас. Шунинг учун бу жараёнда барча қоида ва талабларга риоя қилиш муҳим. Eriell Group хавфсизлик технологиялари ва чораларига қатъий риоя қилади. Бу компанияга ишончли ва масъулиятли бурғилаш пудратчиси мақомига эришиш имконини берди.

Бу борада Eriell Group энг инновацион юқори технологик асбоб-ускуналар ва бурғилаш техникаси, шунингдек, ортиш-тушириш ва бошқа махсус техникаларнинг катта паркидан фойдаланиб келмоқда. Дунё ишлаб чиқарувчилари томонидан ишлаб чиқарилган ҳамда нефть ва газ бозорида ишончли ҳамкор сифатида эътироф қозонган стационар, эшелон ва мобил қурилмалар шулар жумласидандир.

Мутахассисларни ўқитиш Қашқадарё вилоятидаги Бешкент ИЧХКБ ҳудудида ўтказилиб, қия йўналтирилган бурғилаш, бурғилаш технологияси асослари, бурғилаш эритмасини тозалаш тизимининг ишлаш тамойили, шунингдек, Rig Pass кириш курсини ўз ичига олди. Мазкур ўқитиш тизими техника хавфсизлиги ва бурғилаш тармоғида ўқитиш бўйича профессионаллар томонидан ишлаб чиқилган. Курснинг мақсади ходимларнинг хавфсизлигини ошириш ва саломатлигини яхшилаш, шунингдек, атроф-муҳит ҳимояси ва муҳофазасини таъминлашдан иборат.

Қудуқларни ишлаш ва бурғилашда Eriell Group томонидан ўсимлик ва ҳайвонот оламини сақлашга алоҳида эътибор қаратаётгани, атроф-муҳитга эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлаётганини қайд этиш муҳим. Чиқиндиларни минималлаштириш дастури корпоратив сиёсатнинг таркибий қисми ҳисобланиб, у сифатни бошқариш дастурига киритилган.

Компания лойиҳалари амалга оширилаётган барча объектларда қаттиқ чиқиндилар ҳажмини қисқартириш, уларнинг алоҳида тўпланиши, тегишлича сақланиши, шунингдек, ифлосланган оқава сувлар сизиб чиқишининг олдини олиш ишлари амалга оширилмоқда. Бу чора-тадбирлар атроф-муҳитга антропоген таъсирни камайтириш мақсадида амалга оширилмоқда.

Қия йўналтирилган бурғилаш, бурғилаш технологияси, тозалаш тизими бўйича ўқитиш нафақат бурғилаш эритмалари, балки қудуқлар қурилишига доир кенг билимларни ўзлаштириш мақсадида ўтказилмоқда. Чунки қудуқларни бурғилаш жуда мураккаб ва кўп меҳнат талаб этадиган жараёндир.

Ўқитиш Eriell Group’нинг ўз кучи билан ўтказилиб, унда кўп йиллик иш тажрибасига эга мутахассислар дарс берганини таъкидлаш жоиз.

Eriell Group матбуот хизмати

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Нукус воқеалари бўйича уч нафар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходими қамоққа олинди 
Дунё
G7 давлатлари Хитой, Шимолий Корея ва Эронга қарши санкциялар тайёрламоқда — Bloomberg
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг январь ойидаги бюджет даромади очиқланди