Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Diamond Aviators форуми фойдаланувчиларидан бири ўзининг iPhone Х смартфони билан содир бўлган ҳайратланарли воқеани сўзлаб берди. Аппарат баландликдан тушиб кетишга қарамай, нафақат ишлашни давом этган, балки унинг бирор жойи ҳам тирналмаган, деб хабар беради IXBT.

Фото: IXBT

Фото: IXBT

8 август куни Dmloftus ники остидаги фойдаланувчи Колорадо-Спрингсдан Атлантага ўзининг Diamond DА40 самолёти орқали парвозни амалга оширган. Парвоз вақтида булутларни суратга олишни истаган учувчи махсус дарчани очишга қарор қилган. Учувчи катта тезликдаги ҳаракат вақтида ҳаво оқими ушбу дарчадан смартфонни учириб юборишини яхши билган ва шу сабабли уни узоқроқда ушлаб турган. Аммо бу вақт турбулентликка тушиб қолиб, смартфонни қўлидан чиқариб юборган. Ўша пайт самолёт 3,5 километр баландликда соатига 280 километр тезликда ҳаракатланаётган бўлган.

Телефон эгаси ўзининг iPhone’и билан хаёлан хайрлашган, бироқ эртаси куни эски iPhone 6s смартфони ёрдамида iPhone Х ҳамон сигнал бераётганидан хабар топган.

Шундан сўнг, смартфонни топишга қарор қилинган. Маълум бўлишича, аппарат соя донлари ўсадиган майдонга тушгани аниқланган. Буталар баландлиги белга қадар етгани сабаб қидирув ишларига қийинчилик туғдирган. iPhone’нинг ўзи бу вақтга келиб қуввати тугагани учун сигнал бермай қўйган.

Бир соатлик қидирув ишларидан сўнг, смартфонни топишга муваффақ бўлинган. У бутунлигича топилган. Афтидан, бунга аппаратнинг ғилофи катта хизмат кўрсатган кўринади. Кейинроқ смартфон тўлиқ соз ҳолатда экани аниқланган.

Тахминларга кўра, буталар тепадан тушаётган смартфон тезлигини сўндирган, қолганига унинг ғилофи хизмат қилган. Шунингдек, iPhone бетон ёки асфальтга тушмагани ҳам унинг эгасининг омади.

Аввалроқ Бразилияда iPhone 6S самолётдан тушиб кетиб, омон қолгани, смартфон эгасининг ҳолати эса камерага муҳрлангани тўғрисида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Самарқандда 2 киши овқатдан заҳарланиб вафот этди
Маҳаллий
Тошкентда автобуснинг юрган масофасига қараб тўлов қилиш тизими йўлга қўйилади
Маҳаллий
Аҳолининг валюта айирбошлашга йўналтирган пул маблағлари ҳажми 68 фоизга ўсди — Марказий банк