Давлат активларини бошқариш агентлиги Хоразм вилоят ҳудудий бошқармаси «Урганчавтошоҳбекат» МЧЖ таркибидаги 100 фоиз давлат улушини сотувга қўйди, деб хабар беради Spot.
Таъкидлаш керакки, «Урганчавтошоҳбекат» 2021 йилнинг апрелида сотувга қўйилган эди, ҳозирга келиб эса аризаларни қабул қилиш муддати 23 августгача узайтирилган.
Бино ва иншоотлар учун бошланғич нарх қарийб 1,5 миллиард сўм этиб белгиланган. Ҳозирда 1 миллиард 528 миллион сўм таклиф қилган даъвогар мавжуд.
Биноларнинг эгаллаган умумий майдони 682,42 квадрат метрни ташкил этади. Устав капитали миқдори салкам 3 миллиард сўм. Тендерда ғолиб чиққан шахс 20 йил давомида автошоҳбекат ва йўловчи ташиш фаолиятини таъминлаб бериши керак.
Бино Хоразм вилояти Урганч шаҳри Ёшлик кўчасида жойлашган.
Аввалроқ Шанхай жамғармаси Тошкент ёғ-мой комбинатининг бир қисмига даъвогарлик қилаётгани, Чорвоқдаги оромгоҳлардан бири аукцион орқали 14,4 млрд сўмга сотилгани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)