Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева ZF-UZ-VAC-2001 хитой—ўзбек вакцинаси билан эмланган фуқаролар хорижга чиқа олиш-олмаслиги борасидаги саволларга жавоб берди, деб ёзади «Халқ сўзи online».
Бошқа давлат фуқароси сифатида сиз бораётган давлат талабларига риоя қилишингиз керак бўлади ва албатта, шу давлатларда белгиланган вакциналар рўйхати бўйича эмланиб боришингиз мақсадга мувофиқ.Аввалроқ ССВ ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Нурмат Отабеков қандай ҳолатларда коронавирусга қарши эмланишдаги тиббий чекловлар борлигига ойдинлик киритганди.Бундай ҳолатда чет эл фуқароси сифатида шу давлат аҳолиси орасида COVID-19 касаллигини тарқатувчиси бўлмаслигингиз жуда муҳим ҳисобланади.
Ҳозирда Ўзбекистон—Хитой вакцинасини 1-босқичи билан эмланган бўлсангиз, шу вакцина билан тўлиқ эмланишингиз талаб этилади. Бу вакцина рўйхатига киритилган давлатлар ҳам кўп, шу давлатларга бемалол боришингиз мумкин.
Агар сиз режа қилган давлатнинг рўйхатида бу вакцина бўлмаса, тўлиқ вакцинациядан ўтгандан сўнг 3-6 ой ўтиб, оилавий шифокорга учрашишингиз, организмдаги ҳосил бўлган антитаналар ва саломатлигингиз ҳолати баҳоланган ҳолда мос келадиган турдаги вакцинани олишингиз мумкин.
Севара Убайдуллаева, Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси
Изоҳ (0)