Украинанинг ғарбий қисмидан ўтган Карпат тоғ тизмасида иссиқликдан чарчаган сигир дам олувчилар чўмилаётган бассейнга сакради. Видео Алсександр Стасюк исмли гувоҳ томонидан Facebook ижтимоий тармоғида эълон қилган, деб хабар беради Esquire.
Роликка кўра, барчаси туристлар учун жуда тез ва кутилмаганда содир бўлган. Ҳайвон бассейн четига келиб, қулайроқ ҳолатни танлаган ва унинг ичига сакраган. Бу вақт бассейн ичида икки нафар бола бўлган, бироқ улар тезроқ чиқишга уринган.
Стасюкнинг ёзишича, барчаси яхши тугаган. «Сигир зина бўйлаб чиқиб, сайр қилишни давом эттирди», — дейди у.
Изоҳ (0)