Бугун,

  • USD 10920.28
  • RUB 177.49
  • EUR 11052.42

Шоколад ва олхўри мазасининг уйғунлиги пирогга ўзгача таъм бағишлайди.

Фото: Lifehacker

Керакли маҳсулотлар:

  • ун – 150-160 грамм;
  • қабартма – 2 ош қошиқ;
  • сариёғ – 115 грамм;
  • шакар – 100 грамм;
  • жигарранг шакар – 100 грамм;
  • какао – 25 грамм;
  • тухум – 1 дона;
  • ваниль – 1 ош қошиқ;
  • сут – 120 мл;
  • олхўри – 5-7 дона;
  • шакар упаси, туз.
Тайёрланиш жараёни:
  1. Элакдан ўтказилган ун туз ва қабартма билан аралаштирилади.
  2. Сариёғга икки хил шакар ва какао қўшилиб, миксер қилинади. Устидан тухум ва ваниль солинади ва яна аралаштирилади.
  3. Унли аралашма, сутнинг аралаштирилади ва миксер қилинади.
  4. Ҳосил бўлган хамир ёғланган қолипга жойлаштирилади. Олхўри меваси иккига бўлиниб, пирог тепасига териб чиқилади.
  5. Ширинлик тахминан 45-50 дақиқада, 180 даражада пишириб олинади.
  6. Тайёр бўлгач устидан шакар упаси сепилади.
Ёқимли иштаҳа!

Изоҳ
Асосий янгиликлар