• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12578.21
    • RUB160.31
    • EUR14633.49
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +39°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Токио—2020 Олимпиадасида Ўзбекистон вакилини енгиб, бронза медалини қўлга киритган Артур Найфонов: у 17 йил аввал Беслан воқеаларида гаровда бўлган ва ўша терактда онасини йўқотган

    Токио—2020 Олимпиадасида 5 август куни эркин кураш бўйича -86 кг вазн тоифаси бронза медали учун ўзбекистонлик Жавраил Шапиев ва Россия вакили Артур Найфонов гиламга чиқди. Унда Найфонов ғолибликни қўлга киритиб, Олимпиада бронза медалига сазовор бўлди. Найфонов аслида ким?

    Жавраил Шапиев ва Артур Найфонов

    Жавраил Шапиев ва Артур Найфонов
    Фото: Getty Images

    24 ёшли Артурнинг миллати осетин. У Нижневартовскда таваллуд топган, кейинчалик оиласи билан бирга Шимолий Осетияга кўчиб ўтган. 2004 йил 1 сентябрда Бесландаги мактабга қабул қилинади. Айнан шу мактаб террорчилар томонидан икки ярим кун мобайнида эгаллаб турилди. Миналанган бинода 1128 нафар киши гаровда ушлаб турилди: болалар, ота-оналар ва мактаб ходимлари. Россия тарихидаги энг катта терактлардан бирида 333 киши ҳалок бўлди, 783 киши жароҳатланди. Артур, унинг 10 ёшли синглиси Сабина ва улардан ташқари гаровга олинган кишилар кичик тан жароҳати олди. Артурнинг 32 ёшли онаси Светлана Найфонова теракт оқибатида вафот этди.

    «Артурнинг онаси вафот этди. Аммо унинг шарофати билан ака-сингил мактабдан тирик чиқди. Балки тақдирига шу ёзилгандир», — дейди Найфоновнинг мураббийи Тотраз Арчегов.

    Бўлажак Олимпиячи ўсмирлик ёшидан эркин кураш билан шуғулланишни бошлаган. 20 ёшида Владикавказ миллий биринчилиги чемпиони бўлган ва бир йилдан сўнг Россия терма жамоасидан чақирув олган. Шундан сўнг уч марта Европа чемпиони бўлган. 2019 йилда эса Жаҳон чемпионлигини қўлга киритган.

    Артур Найфонов

    Артур Найфонов
    Фото: Getty Images

    Найфоновнинг бронза медали россияликлар учун ушбу мусобақадаги 20-медал бўлди. Аммо мураббий Тотраз Арчеговнинг айтиши бўйича, бу хурсандчилик келтирмаган.

    «Осетия учун фақат олтин бор. Унинг ўзи ҳам унчалик хурсанд эмас. Яхшироқ қилиши мумкин бўлган ишини қилди, холос. Жароҳатлар унга халақит берди. Ҳа, у мамлакат учун медал ютди, бу ҳам ҳисобланади. Келинг, яхшиси бу ҳақида гаплашмайлик», — дейди Арчегов.

    Бронзадан хурсандмисиз? Олтин олганчалик эмас. Шунисига ҳам шукур, ҳар куни ҳам Олимпия медалини қўлга киритиб бўлмайди. Қанақадир фожиа юз беряпти деб ўйламанг, мен ҳали ёшман, ҳаммаси олдинда. Жароҳат борми? Йўлбарслар билан олишгандан кейин шунақа бўлади. Медални қўлга киритиш лозим, ғалабага ўзимни тайёрладим, олтин ҳақидаги ўйларни четга улоқтиришга уриндим. Энди уйга бораман ва жароҳатимни даволайман, шундан кейин яна жангга киришаман. Биз яна қайтамиз.

    Артур Найфонов, курашчи

    Бесландаги терактни бошқа бир осетиялик курашчи ҳам эслайди. 25 ёшли Заурбек Сидаков -74 кг вазн тоифасида Олимпия ўйинлари олтин медалини қўлга киритди. У ўз йўлида ўзбекистонлик Бекзод Абдураҳмоновни енгди, Бекзод кейинчалик бронзага эга чиқди. У Шимолий Осетиянинг Зилги қишлоғида туғилиб-ўсган, машғулотлар ва мактаб учун Бесланга борарди. У манзилига баъзан транспортда, баъзан пиёда боришига тўғри келарди.

    Фото: МОҚ

    2004 йил сентябрда Заурбек 8 ёшда эди. «Мен билан бирга машғулотларга борган дўстларим ўша мактабда гаровда бўлган ва бу воқеаларни бошидан ўтказган», — дейди спортчи. Теракт ҳақидаги хабардан сўнг Сидаков ва дўстлари мактабдан чиқариб юборилган: «Биз бола эдик, лекин шунда ҳам бу нима эканини тушунгандик. Уйга қайтганимизда эса гаровга олинган мактаб ҳақидаги лавҳалар хабарларда берилаётган эди».

    Бўлиб ўтган воқеадан сўнг Заурбекнинг ота-онаси фарзандининг Бесланга боришига рухсат бермади, шунда ҳам у эркин курашни ташламади. Сидаков уч марта Россия, икки марта жаҳон чемпионига айланди. 2019 йил Будапештда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатидаги ғалабасини Беслан фожиаси қурбонларига бағишлади.

    «15 йиллик фожиани хотирлаш учун йиғинда видеоматериал томоша қилдик. Ота-оналар ва айбсиз фарзандлар нималар ҳис қилганини сўз билан таърифлаб бўлмайди. Шунинг учун курашда йирик ғалабага эришадиган бўлсам, уни Бесландаги терактда жабрланганларга бағишлайман деб ўзимга ваъда бергандим. Мен бу ваъдамни бажардим», — деганди Сидаков.

    Заурбек Сидаков

    Заурбек Сидаков
    Фото: Getty Images
    10.08.2021, 16:03   Изоҳ (0)   28016
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Токио Олимпиадаси олтин медал эгаларига Tahoe ва 4 сотихли ҳовли, бронза қўлга киритганларга эса Trailblazer ва 2 хонали уй берилди

    10.08.2021, 01:08

    «Умрим давомида ҳеч қачон бунақа адолатсизликни кўрмаганман». Бош вазир Абдулла Арипов Олимпиададаги ноҳақликлар ҳақида гапирди

    09.08.2021, 23:06

    Баҳодир Жалолов Токио—2020 финали ҳақида: «Биринчи раундда кучли зарба ўтказиб юбордим. Жуда оғир бўлди»

    09.08.2021, 22:00

    Видео: Токио Олимпиадасининг ўзбекистонлик совриндорларига аталган Tahoe ва Trailblazer автомобиллари

    09.08.2021, 15:11

    «Барселона» Роналдунинг «Ювентус»ини йирик ҳисобда мағлуб этиб, Гампер Кубогини қўлга киритди

    09.08.2021, 08:06

    Байроқдор Акбар Жўраев, эсдалик учун антиқа суратлар ва навбатни қабул қилиб олган Париж. Токио Олимпиадаси ёпилиш маросимидан фотогалерея

    08.08.2021, 23:56
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Манчестер Сити” ўз футболчисини 40 млн евро эвазига қўйиб юборишга тайёр

    Спорт | 21 июл, 11:10

    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади

    Реклама | 21 июл, 10:33

    “Ўзбекнефтгаз” сентябрдан Аи-80 ишлаб чиқаришни тўхтатмоқчи

    Ўзбекистон | 21 июл, 11:09

    Xiaomi сув остида ишлайдиган ва смартфонга уланмай мусиқа эшитиш мумкин бўлган қулоқчинларни тақдим этди

    Гаджетлар | 21 июл, 10:58

    “Ливерпуль” қай ҳолатда Родригони сотиб олиши мумкинлиги маълум бўлди

    Спорт | 21 июл, 10:30

    Исроил Ғазо секторини “босиб олиш” бўйича янги режа тайёрлади

    Дунё | 21 июл, 09:55

    Украина “Газпром”дан 6,9 млрд доллар ундирмоқчи

    Дунё | 21 июл, 09:20

    Трамп ёзги таътилини қаерда ўтказиши маълум бўлди

    Дунё | 21 июл, 08:58
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.