Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Сурхондарёнинг Шўрчи туманида «ЗИЛ» юк машинаси ҳайдовчиси тепловоз уриб кетиши оқибатида вафот этди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, воқеа 7 август куни соат 23:30 лар атрофида Шўрчи—Элбулоқ темир йўл бекатлари оралиғида юз берган. «ЗИЛ» юк машинаси резерв тепловоз ҳаракатланиб келаётганини кўра туриб, темир йўл кесишмасидаги светофор чироқларига амал қилмасдан, йўлни кесиб ўтмоқчи бўлган, аммо яқинлашиб қолган тепловоз юк машинасини уриб кетган. Оқибатда «ЗИЛ»даги 43 ёшли ҳайдовчи вафот этган.

Хабарда таъкидланишича, у 10 йиллик ҳайдовчилик тажрибасига эга бўлган, юк машинани эса ижарага олиб ҳайдаб келаётган бўлган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда биринчи автоматлаштирилган смарт санитар-гигиеник шохобча ишга туширилди (фото)
Маҳаллий
Ўзбекистонда 31 март куни 32 даражагача иссиқ бўлади
Маҳаллий
Самарқанддаги эски товуқ фабрикасида газ портлади