Сурхондарёнинг Шўрчи туманида «ЗИЛ» юк машинаси ҳайдовчиси тепловоз уриб кетиши оқибатида вафот этди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, воқеа 7 август куни соат 23:30 лар атрофида Шўрчи—Элбулоқ темир йўл бекатлари оралиғида юз берган. «ЗИЛ» юк машинаси резерв тепловоз ҳаракатланиб келаётганини кўра туриб, темир йўл кесишмасидаги светофор чироқларига амал қилмасдан, йўлни кесиб ўтмоқчи бўлган, аммо яқинлашиб қолган тепловоз юк машинасини уриб кетган. Оқибатда «ЗИЛ»даги 43 ёшли ҳайдовчи вафот этган.
Хабарда таъкидланишича, у 10 йиллик ҳайдовчилик тажрибасига эга бўлган, юк машинани эса ижарага олиб ҳайдаб келаётган бўлган.
Мавзуга доир:
- Сурхондарёда Damas ҳаракатланаётган йўловчи поездига келиб урилди. Ҳайдовчи шифохонада вафот этган
- Сурхондарёда тепловоз Matiz’ни уриб юборди. Автомобиль ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этган
- Фарғонада шлагбаумни айланиб ўтмоқчи бўлган юк машинаси поезд билан тўқнашди. Ҳайдовчи воқеа жойида вафот этди
Изоҳ (0)