• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    «Барселона»га қачон қайтиши, «ПСЖ»га ўтиши мумкинлиги ва хотиралар ҳақида. Лионель Месси «Камп Ноу»даги сўнгги матбуот анжуманида кўз ёшларини тия олмади

    Лионель Месси 8 август, якшанба куни «Камп Ноу» стадионида «Барселона»дан кетиши муносабати билан матбуот анжуманида қатнашди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images
    Хайрли кун. Гапира оламанми йўқми, билмайман. Бу ерда нима дейиш ҳақида охирги кунларда жуда кўп ўйладим. Узоқ йилдан сўнг бу ердан кетиш қийин. Бунга тайёр эмасдим. Бюрофакс билан боғлиқ ҳикоя энди тарихда қолди. Менинг ҳозир кетиш ниятим йўқ эди. Қолишимга ишонган эдик. Бу ер менинг уйим. Буни ҳаммадан кўра кўпроқ хоҳлагандим. Бутун ҳаётимни «Барселона»да ўтказдим.

    Хайрлашиш маросимимда доим одамлар гавжум бўлади деб ўйлардим. Аммо ҳозирги коронавирус пандемияси даврида буни иложи йўқ.

    «Барселона»га қайтиши ҳақида

    Қачондир бу ерга клубнинг бир қисми бўлиш учун қайтаман. Бу ерда исталган вазифада фаолият юритиш ва «Барса» дунёнинг энг кучли клуби бўлиб қолиши йўлида қўлимдан келган барча ишни қилишни истайман. Албатта, кўп нарса ёдимдан чиқиб қоляпти. Айни вақтда ўйлаш ва гапириш учун яхши ҳолатда эмасман.

    «ПСЖ»га ўтиши мумкинлиги ҳақида

    Ҳа, «ПСЖ» — эҳтимолий вариантлардан бири. Лекин ҳозирча ҳеч нарса расман ҳал қилинмади. «Барселона»нинг баёнотидан кейин кўплаб клублардан қўнғироқлар бўлди. Ҳозирча шартнома имзоланмади, фақатгина музокаралар ўтказиляпти.

    «ПСЖ» футболчилари билан бирга тушилган сурат шунчаки тасодиф. Улар ҳазиллашиб, «Парижга кел» дейишди. Бу шунчаки ҳазил эди. Улар билан дўстона учрашдим, холос.

    Хотиралар ҳақида

    Бу клуб қадриятларига хос тарзда ўсдим, бу йўлда камтар бўлиш ва бошқаларга ҳурмат билан муносабатда бўлишга интилдим. Фаолиятим қандай кечгани, қўлга киритилган совринлар, шунингдек, мағлубиятлар учун ҳам миннатдорман. Бу жуда чиройли хотиралар. Ғалабани мухлислар билан бирга нишонлаш, турмуш ўртоғим ва болалар билан биргаликда қувониш. Кўплаб вазиятларни эсда сақлаб қолишим керак.

    Қайғудаман. Чунки севган жамоамни тарк этяпман. Буни кутмаган эдим. Ўтган йили кетишни истагандим, аммо шу йил эмас. Шунинг учун хафаман.

    Футболчилар «Барселона»га келишда давом этади. Клуб ҳар қандай футболчидан устун, буни қабул қилиш лозим. Аввалига ғалати кўринади, лекин вақт ўтгач, барчаси изига тушади. «Барселона»да ажойиб таркиб бор.

    «Барселона» билан муаммоси йўқлиги ҳақида

    Ҳақиқатан ҳам бизда муаммо йўқ эди. Клуб билан барча деталларни келишиб олгандик. Ҳеч қандай келишмовчилик бўлмади. «Барса»да қоламан деб ўйлагандим. Лекин Ла Лига қоидаларига кўра бунинг иложи бўлмади.

    Буни эшитган вақтимда худди кимдир муздек сувни устимдан қуйиб юборгандек бўлди. Ҳали ҳам бунга кўника олмаяпман.

    «Барселона» билан янги келишув шартлари борасида

    Маошни 50 фоизга қадар камайтирдим, мендан бошқа ҳеч нарса сўрашмади. Шундан кейин маошни яна 30 фоизга камайтиришни сўраганликлари ҳақидаги хабарлар ёлғон. Бунақаси бўлмади.

    Биз барча ишни қилдик, аммо қолишнинг иложи бўлмади. Ҳар доим мухлисларга нисбатан ростгўй бўлганман. Атрофда кўплаб миш-мишлар бор, уларнинг кўпи ёлғон.

    «Барса»да қола олмаслиги сабаби ҳақида

    Хоан Лапорта бу ҳақда айтди. Биз ҳаммаси борасида гаплашиб олдик, бироқ Ла Лига билан муаммо туфайли қола олмадим. Мен қўлимдан келган барча ишни қилдим. Клуб гап Ла Лигада эканини айтди, лекин қола олмаслигим борасидаги кўплаб сабабларни эшитдим.

    Миямда кўплаб фикрлар бор, боши берк йўлдаман. «Барселона»дан кетиб, қандай яшашим борасида ҳозиргача ўйлаб ҳам кўрмаганман. Ҳаётим бутунлай ўзгариб кетади. Асосий жамоа билан 16 йил бирга бўлдим. Ҳаммасини бошидан бошлаш вақти келди.

    Бу оилам учун қийин қадам. Бу шаҳар улар учун қандай қулай эканини биламан. Бироқ шунисини аниқки, улар мени олқишлашда давом этади ва ҳаммаси жойида бўлади. Буни қабул қилиш ва шунчаки бошидан бошлаш зарур.

    Совринлар ҳақида

    Яна битта Чемпионлар Лигаси совринига эга чиқа олмаганимиздан афсусдаман. «Ливерпуль» билан ярим финал ўйинида биз жуда яқин келгандик. Гвардиола қўл остида ярим финалда «Челси»га қарши ўйнаганда ҳам яқин эдик.

    Биз яна битта ЕЧЛни қўлга киритишимиз мумкин эди, бироқ мен ҳеч нарсадан афсусланмайман. Мақсадим — ғалабаларда давом этиш. Бир нечта чемпионатда ғолиб чиқишни ва Дани Алвесни (дунёнинг энг совриндор футболчиси) қувиб ўтишни истайман. Энг камида унга яқин келишга ҳаракат қиламан.

    Лионель Месси, футболчи

    Маълумот учун, Месси «Барселона» тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2000 йилдан бери клуб шарафини ҳимоя қилади, 2003 йилдан эса асосий жамоада ўйнайди. У каталон клуби билан Испания чемпионатида 10, Испания Кубоги ва Суперкубогида 7, Чемпионлар Лигасида 4, Европа Суперкубогида ва клублар ўртасидаги Жаҳон Чемпионатида 3 мартадан ғалаба қозонган. Месси фаолияти давомида «Барселона»дан бошқа жамоада ўйнамаган.

    У «кўк-анорранглилар» сафида умумий ҳисобда 778 та ўйин ўтказиб, 672 та гол, 305 та голли узатмани амалга оширган. Унинг жамоа билан қўлга киритган совринлари сони эса 35 тани ташкил қилади.

    Месси 2020 йилнинг ёзида ҳам клуб раҳбариятидан норози бўлиб жамоадан кетмоқчи бўлган. Бироқ ўшанда қадрдон клуби билан судланишни истамагани учун Каталонияда қолишга қарор қилганди. 34 ёшли аргентиналикнинг «Барселона» билан шартномаси 2021 йилнинг июнь ойи охирида ўз ниҳоясига етганди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Мавзуга доир: 

    • Месси нега «Барселона»дан кетди? «Реал» билан келишув ва Ла Лигага қарши уруш ҳақида
    • «Олтин тўп», Тошкентга ташриф ва Роналду билан азалий рақобат. Мессининг «Барселона»даги фаолиятига назар (фотогалерея)
    • «Клуб ўйинчи, мураббий ва директорлардан устунроқ». «Барселона» президенти Лионель Месси билан боғлиқ ҳолат юзасидан баёнот берди

    08.08.2021, 16:14   Изоҳ (0)   45139
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Танқидлар, 5 йил кутилган ғалаба ва кўз ёшлар. Онасига берган ваъдасининг устидан чиққан Баҳодир Жалолов (фотогалерея)

    08.08.2021, 14:28

    7 та гол, 3 та қизил карточка. Элдор Шомуродов дебют голини урган ўртоқлик ўйинида «Рома» йирик ҳисобда ютқазди

    08.08.2021, 03:14

    Франция чемпионатида 2021/22 йилги мавсум старт олди. «ПСЖ» 1-турда иродали ғалабага эришди, «Лион»да эса дуранг

    08.08.2021, 02:29

    «Лестер» АПЛ чемпиони «Манчестер Сити»ни таслим этиб, Англия Суперкубогига эга чиқди

    07.08.2021, 23:27

    Суперлига. «Локомотив» «ОКМК»га қарши кечган драматик ўйинда ғалабани қўлдан чиқарди, «Металлург» ўз уйида аламли мағлубиятни қабул қилиб олди

    07.08.2021, 22:26

    Сафина Саъдуллаева шахсий рекордини такрорлади, бадиий гимнастикачилар эса саралашдан ўта олмади. Ўзбекистонлик спортчиларнинг Токио—2020 15-кунидаги натижалари

    07.08.2021, 20:58
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россия Трампни қизиқтирган литий конни эгаллаб олди

    Дунё | 28 июн, 15:15

    Нима учун ёзда касал бўлиш хавфлироқ: ичак инфекцияларининг олдини олиш бўйича оддий маслаҳатлар

    Маслаҳатлар | 28 июн, 14:55

    Польшада дунёдаги энг қадимги бумеранг топилди (фото)

    Дунё | 28 июн, 14:45

    Косондаги боғчада 2,5 ёшли қиз вафот этгани юзасидан жиноий иш очилди

    Ўзбекистон | 28 июн, 14:30

    Жанубий кореялик актёр Ли Мин Хо мухлисларидан жуда кўп совға олгани учун танқид остида қолди

    Кино | 28 июн, 14:25

    Симоне Инзаги: “Бундай баҳслар бизнинг ўсишимизга ёрдам беради”

    Спорт | 28 июн, 14:22
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.