• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда 67 та болалар-ўсмирлар спорт мактабида от спорти бўйича бўлимлар очилади. Миллий гвардия тизимида Чавандозлар мактаблари ташкил этилади

    «Ўзбекистонда йилқичилик, от спорти, замонавий бешкураш ва полони 2025 йилгача ривожлантириш давлат дастури тўғрисида»ги Президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Telegram’даги «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Қарорга кўра, 2021—2025 йилларда қуйидагилар ташкил этилади:

    • 67 та болалар-ўсмирлар спорт мактабида от спорти турлари, шу жумладан, замонавий бешкураш бўйича 52 та, поло бўйича 15 та бўлим;
    • ҳар бир олимпия захиралари коллежида от спорти ва замонавий бешкураш бўлимлари;
    • наслли ва зотдор отларни кўпайтириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 170 та йилқичилик хўжалиги.
    2021/2022-ўқув йилидан бошлаб от спорти бўйича меҳнатни рағбатлантиришда уста-чавандоз, от парваришловчи, тақачи, отхона бошлиғи (бригадир) — тренерга, ветеринар-шифокор — шифокорга, зоотехник ва фельдшер-ветеринар — ҳамширага тенглаштирилади.

    2022/2023-ўқув йилидан:

    • Самарқанд ветеринария медицинаси институти ҳамда унинг Нукус ва Тошкент филиалларида йилқичиликка ихтисослашган ветеринария шифокорлари ва зоотехникларини тайёрлаш бўйича бакалавриат таълим йўналиши очилади;
    • Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ҳамда унинг Нукус ва Фарғона филиалларида от спорти бўйича бакалавриат таълим йўналишининг махсус сиртқи таълим шакли очилади.
    2021 йил 1 сентябрдан бошлаб ҳар йили от йўрттириш тури бўйича Тошкент вилоятида «O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti kubogi uchun», тўсиқлардан сакраш (конкур) тури бўйича Қашқадарё вилоятида «Qarshi Open», Тошкент шаҳрида «Millatlar kubogi» халқаро турнирлари ташкил этилади.

    2022 йил 1 сентябргача Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ҳудудида 30 ўринли замонавий отхона биноси ва очиқ спорт манежи барпо этилади.

    Шунингдек, Ўзбекистон Президентининг «Чавандозлар мактаблари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинган.

    Ушбу қарорга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида от спорти турларига ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаблари (Чавандозлар мактаблари) ва уларнинг туман (шаҳар) секциялари ташкил қилинди.

    Чавандозлар мактаблари Миллий гвардия тизимига киради ҳамда мактабдан ташқари спорт-таълим муассасаси ҳисобланади. Мазкур мактаблар от спорти (учкураш, тўсиқлардан сакраш ва от йўрттириш), замонавий бешкураш, поло ҳамда улоқ-кўпкарига ихтисослаштирилади. Улар ўз фаолиятини 2022 йил 1 мартдан бошлайди, шунингдек, разрядли ва унвонли спортчилар тайёрлаш тизими жорий этилади. Чавандозлар мактабларининг туман (шаҳар) секциялари давлат-хусусий шериклик асосида ташкил қилинади.

    Бунинг учун хусусий шерикка (инвесторга):

    • миллий валютада ажратилган кредитларнинг 10 миллиард сўмдан ошмаган қисми бўйича кредит фоизи ставкасининг Марказий банк асосий ставкасидан ошадиган, лекин асосий ставканинг 1,5 бараваридан кўп бўлмаган қисми;
    • хорижий валютадаги кредитларнинг 10 миллиард сўм эквивалентидан ошмаган қисми бўйича фоиз харажатларининг тижорат банклари томонидан белгиланган фоиз ставкасининг 30 фоизигача, лекин 3 фоиздан кўп бўлмаган қисми 3 йил мобайнида компенсация қилинади.
    Чавандозлар мактаблари директори Миллий гвардия қўмондони томонидан лавозимга тайинланади.

    2022 йил 1 мартдан Чавандозлар мактаблари фаолияти самарадорлиги бўйича рейтинг тизими жорий қилинади ҳамда унинг натижаларига қараб ходимлар ҳар йили БҲМнинг 10 бараваригача (2 миллион 450 минг сўмгача) миқдорда бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади.

    2022 йилдан бошлаб ҳар йили «Энг яхши чавандоз», «Энг яхши тренер» танловлари ташкил этилиб, ғолиблар БҲМнинг 10 бараваридан 30 бараваригача (2 миллион 450 минг сўмдан 7 миллион 350 минг сўмгача) миқдорда бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади.

    Қарор билан, шунингдек, Чавандозлар мактабларида юридик шахс мақомига эга бўлмаган, ўз маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган Иппотерапия марказлари ташкил қилинади.

    Эслатиб ўтамиз, 2019 йилда Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд, Сурхондарё, Сирдарё, Тошкент, Хоразм вилоятлари ва Тошкент шаҳрида давлат-хусусий шериклик шартлари асосида болалар-ўсмирлар от спорти мактаблари босқичма-босқич ташкил этилиши тўғрисида хабар берилганди.

    Мавзуга доир: Ўзбекистонда наслли ва спорт отларига «От паспорти» берилади

    07.08.2021, 08:23   Изоҳ (0)   16074
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Amazon’дан фойдаланиш учун ўзбек тилидаги қўлланма ишлаб чиқилди

    07.08.2021, 08:02

    Фарғонада уйгача кирган сел, Месси билан хайрлашган мухлис, сўнгги йўловчини кутаётган поезд. 6 август суратлари

    07.08.2021, 00:13

    Ўзбекистон ОТМларига кириш учун 5 августда ўтказилган имтиҳонларнинг натижалари эълон қилинди

    06.08.2021, 23:58

    Ўзбекистонда қайта ташкил этилган Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга қабул қилиш тартиби белгиланди

    06.08.2021, 23:41

    Туркманбошида Марказий Осиё халқларининг миллий таомлари фестивали ва тантанали концерт бўлиб ўтди

    06.08.2021, 23:14

    Тошкентда 7 ёшли фарзанди билан кўчада қолган аёл ўз хонадонига қайтарилди

    06.08.2021, 22:56
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10

    Саудия Арабистони Суперкубоги. “Ал-Аҳли” Роналду бошчилигидаги “Ан-Насср”ни мағлуб этиб бош совринга эга чиқди

    Спорт | 23 август, 19:50

    Ў тган 32 йил: Собиқ Совет давлатларида аҳоли жон бошига даромад қандай ўзгарди?

    Ўзбекистон | 23 август, 19:39

    “Украина ҳудудларини бериш — Россиянинг тузоғи” — ЕИ олий вакили

    Дунё | 23 август, 19:00

    АПЛ. “Манчестер Сити” “Тоттенҳэм”га имкониятни бой берди. Ҳусанов майдонга тушмади

    Спорт | 23 август, 18:40

    Туркия биринчи хоними Мелания Трампга Ғазодаги вазият борасида мактуб йўллади

    Дунё | 23 август, 18:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.