Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Фарғона вилояти Риштон тумани Дўтир қишлоғида 29 ёшли йигит Катта Фарғона каналига чўкиб кетди. Бу ҳақда Facebook’да Баҳодир Элибоев исмли фойдаланувчи маълум қилди.

Фото: Facebook / Баҳодир Элибоев

Фото: Facebook / Баҳодир Элибоев

Таъкидланишича, йигит дарёда чўмилмоқчи бўлган ва номаълум сабабларга кўра чўкиб кетган. Элибоевнинг ёзишича, йигитнинг чўкиб кетганига етти кун бўлган ва уни қидириш билан асосан қишлоқ аҳолиси шуғулланмоқда.

Фото: Facebook / Баҳодир Элибоев

Фото: Facebook / Баҳодир Элибоев

«Биргина ғаввос келган, каттагина каналнинг лойқа сувлари орасидан излаш учун атиги биргина ғаввос! Барака топсин, астойдил қидираётган экан ёлғиз бўлса ҳам. Аввало, ҳеч кимда бундай воқеа бўлмасин, мабодо, сувда йўқолган йигит қайсидир раҳбар, боринг ана, қайсидир амалдорнинг ўғли бўлса, нима бўларди? Канал суви қуритиларди! Жа бўлмаса, суви пасайтирилиб, ўнтача ғаввос ташланарди излашга. Нотўғри бўлса, гапиринглар.

Биз қачонки дўтирлик ҳамюртимизни менинг жигарим, ўзимнинг ҳамқишлоғим деб қабул қилмас эканмиз, бирдамлик ҳақида гапиришга эрта. Умуман олганда эса, биз ҳеч қачон бировнинг дардини ўзимники деб қабул қилишни ўрганолмаймиз», — деб ёзади фойдаланувчи.

Фото: Facebook / Баҳодир Элибоев

Фото: Facebook / Баҳодир Элибоев

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг март ойида Катта Фарғона каналида чўкиб кетган ўсмир йигит мурдаси икки ойдан ортиқ вақт ўтиб топилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
“Толибон” етакчиси амалдорларга қариндошларини давлат лавозимидан бўшатишни буюрди 
Маҳаллий
Ўзбекистон мусулмонлари идораси рамазон тақвимини эълон қилди
Дунё
“Толибон” Ўзбекистон делегацияси билан музокара олиб борди. Нималар муҳокама қилинди? (видео)