Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Қашқадарё ҳокими қабулида бўлган онахон номаълум сабабга кўра қизи томонидан таҳқирлангани акс этган видео тарқалган эди. «Uznews.uz» маълум қилишича, онасини урган О.Х. 4 август куни вилоят неврологик диспансерига ётқизилган.

Фото: Қашқадарё ИИБ матбуот хизмати

Фото: Қашқадарё ИИБ матбуот хизмати

Қайд этилишича, аёлга ушбу махсус муассасада тиббий кўрикдан ўтиш тавсия қилинган. Маълумот вилоят нейропсикиятрик диспансерида тасдиқланган.

Яқин кунларда унинг 1-гуруҳ ногирони бўлган онаси М.А.ни даволаниш учун вилоят шифохоналаридан бирига юбориш режалаштирилган. Унинг соғлиғи яхшилангач, у Яккабоғ туманидаги «Саховат» уйига жойлаштирилиб, давлат қарамоғига ўтказилади.

Қарши шаҳар ҳокимлигининг хабар беришича, М.А.ни қариялар уйига кўчиришга унинг қизи рози бўлмаган.

Бундан аввал ушбу қашқадарёлик онахонга ҳимоя ордери берилгани ҳақида хабар қилинганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар