Ўзбекистонга ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг яна 1 миллион дозаси олиб келинди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилди.
Шундай қилиб, жами вакцина захираси 13 миллион 580 минг 60 дозани ташкил қилмоқда.
Шулардан:
- 370 минг дозаси — «Спутник V»,
- 710 минг дозаси — AstraZeneca,
- 9,5 миллион дозаси — ZF-UZ-VAC2001,
- 3 миллион 60 дозаси — Moderna вакцинасидир.
Изоҳ (0)