Андижонда юк машинаси уй деворини бузиб кирди, дея хабар бермоқда ЙҲХББ.
Маълум қилинишича, 2021 йилнинг 5 август куни соат 06:00 ларда Андижон вилояти, Андижон тумани, «Хакан» ҚФЙ ҳудудидан ўтган йўлда ҳайдовчи, 1997 йилда туғилган И.А. «ЗИЛ-131» русумли юк автомобилида ҳаракатланаётиб, ўзи билан бир йўналишда бўлган ҳайдовчи, 1989 йилда туғилган И.Б. бошқарувидаги Lacetti русумли автомобилга тўқнашиб бошқарувни йўқотган ва атрофдаги уй деворини бузиб кириб, автомобиль ағдарилган.
ЙТҲ оқибатида юк автомобиль ҳайдовчисига шифохонада биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Андижон тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув олиб борилмоқда.
Бундан аввал Қашқадарёда катта тезликда йўл ёқасидаги дўконга бориб урилган Nexia ҳайдовчиси ҳалок бўлгани, Самарқандда Lacetti катта тезликдан йўл ёқасидаги уйга урилиши оқибатида ҳайдовчи ва йўловчи вафот этгани ҳамда Жиззахда катта тезликда ҳаракатланган BMW машинаси Nexia’ни сиқиб, ЙТҲ содир этгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)