• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Чемпион бўлмасанг ҳам сен билан фахрланаман». Олимпия рекордини ўрнатган Муаттар Набиеванинг отаси билан интервью

    Токио—2020 Олимпиадасида оғир атлетика бўйича -55 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Муаттар Набиева икки кураш баҳсларига кўра умумий ҳисобда 212 кг оғирликни ўзига бўйсундириб, 4-ўринни эгаллади. Шу билан Набиева Олимпиададаги ўз иштирокини якунлади. Бироқ Муаттар Набиева даст кўтаришда 98 кг оғирликни кўтариб, Олимпиада рекордини ўрнатди.

    «Дарё» мухбири Муаттарнинг хонадонида бўлиб, унинг отаси Абдулла Иминов билан суҳбатлашди. Абдулла Иминовнинг айтишича, Муаттар касбини давом эттираётган ягона фарзанди ҳисобланади.

    «Болаликдан спортга қизиқишим катта бўлган. Шўх бўлганим учун мактабга кирар-кирмасимдан уйдагилар мени турли спорт тўгаракларига жалб қилган. Кимдир шу нарсани қилолмайсан деса, ўшани бажармагунимча қўймасдим. Мана бу ердан сакрай олмайсан, сенга рақиб бор экан деса, ўзимни қўярга жой тополмасдим. Ўша одамни ютишга ҳаракат қилардим. Спортзалнинг ўртасидан тортилган тўрнинг устидан сакрашга уринардим. Югуришда менга тенг келадигани топилмасди. Жисмоний тарбия бўйича биринчи ўринда турардим. Спорт ўқитувчиларим атайин ўрин олиш учун туман, вилоят мусобақаларига олиб борарди. Спортсиз ҳаётимни тасаввур қилолмасдим. 10-синфни битирганимдан кейин ҳеч қаерга ўқишга топширмадим, аниқроғи ҳаракат ҳам қилмадим. Ўша вақтларда шароитимиз шуни тақозо қиларди. Шунда устозларим тумандаги ‘Пахтакор’ кўнгиллилар қишлоқ спорти жамиятига инструкторликка ишга киришимни тавсия қилди. Тақдир тақозоси билан ушбу жамиятга ишга кириб, 10 йилдан ортиқ инструктор бўлиб ишладим. 1990—1992 йиллар давомида ўтказилган конференция натижаси билан ‘Пахтакор’ кўнгилли спорт жамиятига раислик қилдим. Ўша пайтларда Тошкент давлат жисмоний тарбия институтига кириб, сиртдан таҳсил олдим. 1993 йилдан буён тумандаги Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида волейбол бўйича машғулотлар ўтказмоқдаман. Кўриб турганингиздек, Муаттарнинг спортга бўлган иштиёқи мендан ўтган десам янглишмайман», — дейди Абдулла Иминов.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Абдулла аканинг таъкидлашича, турмуш ўртоғи билан бирга беш нафар фарзандни тарбиялаб келмоқда. Улардан тўрт нафари қиз бўлса, бир нафари ўғил. Тўнғич фарзандларнинг барчаси қиз, энг кенжаси ўғил. Муаттар қизларнинг тўртинчиси.

    «1983 йили оила қурдим. Бир йил ўтиб тўнғич қизим туғилди. 1986 ва 1988 йилларда яна қизли бўлиш насиб қилди. Одамлар қиз кўпайиб кетмадими, деган пичинглар қилди. Мен эса ўнта бўлса ҳам ўғил кўрмагунимча туғилаверади деганман. Саккиз йиллик танаффусдан сўнг 1996 йилда Муаттар туғилди. Ўзимни оқлаш эмас-ку, ҳар қандай эркакнинг кўнглидан бир марта бўлса-да ‘яна қизми?’ деган гап ўтаркан. Менда ҳам шундай бўлди. Лекин ўзимга келиб, тирноққа зор қилмагани учун шукур дедим. Эртасига катта эшикка кирганимда катталар суюнчини бериб, тезда туғруқхонага бор, ҳали роҳатини кўрасан, деб кўнглимни кўтарган.

    Шу ерда Муаттар билан боғлиқ бир сирни айтиб ўтишим керак. Бир қадрдон ўртоғим бор эди, у билан жуда яқин эдик. Турмуш ўртоғи билан бир неча йил яшаган бўлса-да, фарзандсизлик уларни қийнарди. Унинг бир қариндоши ажрашиб келган экан, боласини олиб келиб боқиб олди. Лекин бир ҳафтадан кейин жанжал қилиб, фарзандини олиб кетиб қолди. Бўлган воқеалардан ўртоғим тушкунликка тушганди. Мен елкасига қоқиб, ‘дўстим, мана мени 4 қизим бор, энг кичкинаси сизники’, деганман. Ўшанда Муаттарни назарда тутгандим. Улар болани олиб кетгунча орадан 15 кун вақт ўтди. Бир пайт дўстим хурсанд кириб келди. ‘Олиб кетгани келяпсанми?’ десам, узоқ кутилган онлардан кейин аёли ҳомиладор бўлганини айтди. Ҳар гал чемпион бўлганида шуларни ўйлайман. Олимпия рекордини янгилаган пайтда ҳам ортга бир назар ташладим. Агар тақдир тақозоси билан уни дўстимга бериб юборганимда қизим балки бу натижаларга эришмасди», — дейди Муаттарнинг дадаси.

    Муаттар болалигида сариқ касаллик билан оғриганлиги учун уни жуда авайлашган. Бироқ мактабни битириш арафасида Муаттарда ички ишлар органларига ишга кириш иштиёқи пайдо бўлган. Унинг ниятини пайқаган Абдулла ака бунинг учун спорт билан шуғулланиш зарурлигини билдирган ва қўл жанги санъати машғулотларига юборган.

    «Бошланғич синфларда ўқиётган пайтда уйимизнинг олдидан ўтиб кетаётсам, Муаттар дугоналарига каратэ усулларини кўрсатаётган экан. Шуни кўриб қолиб, спортга қизиқиши бор шекилли деб ўйладим. Лекин бирорта спорт тўгаракларига юбормадим. 9-синфга ўтаётганида волейбол билан шуғулланди. Мактабни битириб, Балиқчи транспорт коллежига ўқишга кирди. ‘Дада, коллежни битириб, ‘ГАИ’га ишга кирмоқчиман’, деди. Шундан кейин у қандайдир жанг санъати билан шуғуланиши кераклигини тушундим. Ўқиш бошланган дастлабки кунлардан бирида ‘Дада, ўқишимизда ўзбек қўл жанги санъати бўйича тўгарак очиляпти экан. Шунга борсам бўладими?’ деб келди. Кўнглини чўктирмаслик учун ойлик тўловини бераман, боравер дедим. Машғулотларга боришни бошлади. Бир ой ўтмасдан пахтага кетди. Қайтгач, яна бир ярим ойча машғулот ўтказди. Кейин белбоғга топширамиз экан деб келди. Шароитим кўтармасди, ёрдам беролмадим. Орада туман, вилоят мусобақалари ўтказилди. Уларга ҳам имкониятим етмади. Шундай қилиб менинг айбим билан учта мусобақада қатнаша олмай қолиб кетди. Бир кун кечга яқин Ўзбекистон чемпионати бўларкан деди. Уйда пул қолмаган, нима қилишимни билмай ўйландим. Шу кунгача уч марта қайтардим, агар ҳозир йўқ десам, боланинг сазаси ўлади деб, харажатини сўрадим. Йўл кира, озиқ-овқат барчасига 200 минг экан. Кеч бўлса-да қўшниникига чиқиб, ойлик тушиши билан қайтаришга ваъда бериб, қарз олиб чиқдим. Эртасига дуо қилиб жўнатдим. Мусобақа ўтказиладиган куни уй ишлари билан банд эдим. Бир пайт чемпион бўлганини айтиб телефон қилди. Тўғриси йиғлаб юбордим. Уч ой шуғулланди, кейин мураббийи келмай қўйди, машғулотлар тўхтади», — дейди Абдулла Иминов.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Абдулла аканинг айтишича, турли қаршиликлар бўлишига қарамасдан Муаттарга оғир атлетика билан шуғулланишни ўзи тавсия қилган.

    «Ўзбек жанг санъати бўйича машғулотлар тўхтагандан кейин уни бошқа бирорта спорт турига бериш лозим бўлиб қолди. Узоқ ўйланишлардан кейин 2013 йилнинг апрель ойида оғир атлетика бўйича тўгаракка қизимни олиб бордим. Аввалига онаси бунга рози бўлмаган, чунки ёшлигида гепатит бўлганди. Турли гиёҳлар истеъмол қилиб, даволаниб, мана кўрмагандай бўлиб кетди. Бундан ташқари қариндошлар ва танишлар тош кўтариш қиз болага тўғри келмайди, деб кўп гапирган. Лекин ўзим спортнинг ичида юрганлигим учун буларга эътибор қилмаганман. Оғир атлетикада уч ой тайёрланиб, илк мусобақада қатнашган. Ўшанда фарғоналик Марина Сесоевага ютқазиб, 2-ўринни олди. Яна икки марта мусобақада иштирок этиб, 2-ўринни олиб келаверди.

    2015 йилнинг охирларида Чирчиқда Ўзбекистон чемпионати ўтказилди, ўзим ҳам бирга бордим. Чемпионатда 81 кг оғирликдаги, яъни халқаро тоифадаги вазнни кўтариб қўйди. Ўшанда Иванов деган спорт устаси ўрнидан туриб кетиб, яна 4 кг қўшсин деди. Унинг талаби билан 85 килограммни кўтариб, Ўзбекистон терма жамоасига кирди. Мана олти йилдирки терма жамоа аъзоси ҳисобланади. Биласизми, бугунга қадар эришилган ғалабаларнинг ортида қанча меҳнат, машаққат бор. Спортда ёзилган-ёзилмаган қонунларни эса достон қилиш шарт эмас. Қиз бола кўпроқ онаси билан сирдош бўлади. Шунинг учун ҳам гоҳида онасига қийналиб кетяпман, спортни ташлайман деган кунлари ҳам бўлган экан. Бироқ менга бирор марта спортдан кетаман деган гапни гапирмаган. Яқинда бўлиб ўтган Ўзбекистон чемпионатида қўллари шилиниб кетибди. Қўлларини кўриб, онаси ҳам, мен ҳам йиғладик. Саккиз йил давомида илк бор ўшанда менга бошқача таъсир қилди. Доим мусобақага кетаётганда медал билан қайтасан деб дуо қиламан. Мени қанча танишларим бор, ҳаммаси қараб туради шуни ўйлаб қўйгин дейман. Шу кунга қадар ишончимни оқлаб келяпти. Қизим Олимпия ўйинлари чемпиони бўлмагандир, лекин Олимпия рекордини ўрнатиб, тарихда қолди. Мен у билан ҳамиша фахрланаман», — дейди Абдулла Иминов.

    «Дарё» мухбирининг таъкидлашича, суҳбат давомида Муаттар телефон орқали яқинлари билан суҳбатлашган. Оператор Элёрбек Мамажонов ушбу ҳаяжонли дамларни камерага муҳрлаган.

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

    05.08.2021, 22:45   Изоҳ (0)   43951
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қашқадарёда онасини таҳқирланган аёл неврологик диспансерга тиббий кўрик учун юборилди

    05.08.2021, 22:39

    Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов коронавирусга қарши эмланди

    05.08.2021, 22:22

    Ўзбекистонга яна 1 млн доза ўзбек—хитой вакцинаси олиб келинди

    05.08.2021, 22:10

    ССВ Ўзбекистонда «Спутник V» вакцинасининг иккинчи дозаси қолмаганига муносабат билдирди

    05.08.2021, 21:34

    Тошкентда ҳаракатланаётган Hyundai Sonata’да ёнғин чиқди (видео)

    05.08.2021, 21:22

    Андижонда Lacetti билан тўқнашган «ЗИЛ» уй деворини бузиб кириб, ағдарилди

    05.08.2021, 20:26
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонлик инстаблогер саҳифасидаги фолловерлари сони камайгани туфайли ўз жонига қасд қилди

    Лайфстайл | 10 май, 23:30

    Ўзбекистонда бир йилда тадқиқотлар учун қанча пул ажратилгани маълум қилинди

    Ўзбекистон | 10 май, 23:10

    Ўзбекистон ва Россия ҳарбий ҳамкорлик режасини имзолади

    Ўзбекистон | 10 май, 22:45

    Суперлига. “Пахтакор” Тошкентда “Бухоро”ни тор-мор этди

    Спорт | 10 май, 22:27

    Дунёга машҳур видеоблогер Mr Beast ўзбек тилини биладиган координатор изламоқда

    Ўзбекистон | 10 май, 22:25

    Юлдузлардан кўпроқ топади: Зендая, Бейонсе ва Рианна стилистларининг гонорари қанча?

    Лайфстайл | 10 май, 22:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.