• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12699.14
    • RUB162.16
    • EUR14847.83
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login

    Тилимизни биламизми: «Чин-Мочин», «тўрт муча», «жуфтакни ростлади» – биз билган сўзларнинг биз билмаган маъноси

    Айрим сўз ва ибораларни бот-бот эшитамиз, ўзимиз ҳам қўллаймиз, лекин уларнинг асл маъно-мазмуни қандай эканлигига кўп ҳам аҳамият бермаймиз. «Дарё» колумнисти Ориф Толиб бугун ана шундай сўзлардан баъзилари ҳақида фикр юритади.

    Чин-Мочин. Чин – Хитой. Мочин қаер?

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Бадиий адабиётларда, айниқса, эртакларда Чин-Мочин, Чину Мочин каби ибораларга кўзимиз тушади. Баъзан ўзимиз ҳам сўзлашувда ишлатамиз. Чин Хитой экани кўпчиликка маълум. Бу юрт номи инглизчада ҳам China дейилади. Хўш, Мочин қаер?

    Мочин ҳиндча Моҳо – катта ва Чин сўзларидан, Катта Чин деган маънони англатади.

    Миллий энциклопедияга кўра, Мочин қадимда Хитойнинг шимоли ва шимоли-ғарбида яшаган халқлар номидан келиб чиққан жой номи.

    Мочиннинг ўрни ижтимоий-сиёсий вазият ва халқларнинг кўчиши натижасида ўзгариб турган. Маҳмуд Кошғарий «Девону луғотит турк»да Юқори Чинда истиқомат қилган табғачлар кейинги даврда мочин деб аталганлигини айтади. «Мочинликлар ва чинликларнинг алоҳида тиллари бор бўлса ҳам, шаҳарликлар туркчани яхши биладилар, биз билан ёзишмалари туркчадир», — деб ёзади улуғ тилшунос.

    Абдухолиқ Абдурасул ўғли «Чин ва Мочин» китобида Маҳмуд Кошғарий ўз дунё харитасида Мочин деб чизган жой Корея яримороли бўлиши керак деган фикрни илгари суради ва у ҳозирги Манжурия ҳудудига тўғри келишини айтади.

    Чин ва Мочин сўзлари қадимда туркий халқлар яшаган ҳудудларга нисбатан ҳам ишлатилган. Кейинчалик улар англатадиган маъно ўзгарган.

    Тўрт мучага нималар киради?

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    «Тўрт мучаси соғ» деган гапни кўп эшитамиз. Бадиий адабиётларда ҳам бу ибора бот-бот кўзга ташланади. Муча сўзининг луғавий маъноси киши аъзосидир. Тўрт мучаси соғлик эса жисмонан соғломликни англатиши маълум.

    Лекин тўрт муча деганда айнан қайси тана аъзолари назарда тутилади? «Ўзбек тилининг изоҳли луғати»га кўра, тўрт муча оёқ, қўл, кўз ва қулоқдир.

    Мисол:

    Тўрт мучаси соғ одамга бекорчиликдан ёмон дард йўқ экан.С. Сиёев, «Аваз».

    «Жуфтакни ростлади»: жуфтак нима?

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Тилимизда жуфтакни ростламоқ, жуфтакни урмоқ ва баъзан жуфтак отмоқ иборалари қўлланади. Улар қочиб қолмоқ, орқа-олдига қарамасдан қочмоқ маъноларини англатади:

    Омон менга қаради, мен «тағин бир бало бўлиб қолди шекилли» деб аллақачон жуфтакни ростлаган эдим.Ғ. Ғулом, «Шум бола».

    Ибора таркибидаги жуфтак сўзи форс тилидан олинган бўлиб, икки оёқлаб тепиш маъносини англатади. Форсчада от, мол каби ҳайвонларнинг кейинги икки оёқ билан тепиши, тепинишига ҳам шу сўз ишлатилади.

    Лекин тепки маъносидаги жуфтак сўзи ўзбек тилида мустақил ишлатилмайди. У фақат ибора таркибида қўлланади, холос. Унинг омоними ҳам бор. Мисгарликда ишлатиладиган омбирсимон қисқич ҳам жуфтак дейилади. Албатта, бу бошқа сўз.

    Дарранда – йиртқич ҳайвон

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Китобларда, газета-журналларда парранда-даррандалар деган сўзга дуч келган бўлсангиз керак. Парранда нималигини кўпчилигимиз яхши биламиз: ҳар қандай қуш зоти. Уйда боқиладиганлари уй паррандаси дейилади. Масалан, товуқ – уй паррандаси. У ҳам аслида қуш.

    Хўп, бу гаплар тушунарли. Лекин дарранда нима?

    Дарранда – асли форсча сўз, пора қилмоқ, парчаламоқ маъносидаги феълнинг ҳозирги замон шакли. Изоҳли луғатга кўра, ўзбек тилида икки хил маънода ишлатилади.

    1. Сутемизувчи йиртқич, ваҳший ҳайвон:

    Даррандаларнинг айримлари – сариқ юмронқозиқ ва суғурлар қиш ва ёзда узоқ уйқуга кетади.«Фан ва турмуш»

    2. Кўчма маънода. Ёвуз, йиртқич:

    Дарранда душманлар сержаҳл, асабий,Кучанар деворни синдирай дея.

    М. Шайхзода, «Чорак аср девони».

    Демак, дарранда йиртқич ҳайвон, кўчма маънода эса ёвуз, йиртқич деганидир.

    04.08.2021, 11:12   Изоҳ (0)   54055
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Tesla компанияси автопилот тизими билан боғлиқ ўлим бўйича судланади

    Дунё | 15 июл, 03:39

    Хитой океанларни ўрганиш учун ўзининг биринчи “ақлли” кемасини яратди

    Дунё | 14 июл, 23:55

    “Путин кўпчиликни алдаган, лекин мени алдолмайди” — Трамп 

    Дунё | 14 июл, 23:40

    “Дарё” видеорепортажи: Наманганда 50 кун давом этган гуллар фестивали якунига етди

    Ўзбекистон | 14 июл, 23:27

    Ер эвазига 600 минг доллар: Ўзбекистонда ҳоким ўринбосари ва қатор мансабдорлар пора билан ушланди

    Ўзбекистон | 14 июл, 22:40

    Обама Трампнинг тариф урушларини танқид қилди

    Дунё | 14 июл, 22:30

    “Украинани қуроллантириш учун АҚШ Хитойдан қарз олишга мажбур” — америкалик сенатор

    Дунё | 14 июл, 22:10

    Евроиттифоқ Исроилни жазолашнинг 10 та усулини таклиф этди

    Дунё | 14 июл, 21:50

    Ҳаёт моҳиятини очиб берувчи 10 фалсафий мультфильм

    Кино | 14 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.