Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Мазкур рецепт асосида тайёрланган егуликни гуруч ёки картошкадан тайёрланган гарнир билан қўшиб истеъмол қилсангиз бўлади.

Фото: Lifehacker

Фото: Lifehacker

Керакли маҳсулотлар:

  • бақлажон — 1 дона;
  • ўсимлик ёғи — 2 ош қошиқ;
  • бодринг — 1 дона;
  • помидор — 2 дона;
  • зайтун — 6-8 дона;
  • саримсоқ пиёз — 2 дона;
  • майонез — 2 ош қошиқ;
  • петрушка — 2-3 боғ;
  • туз, мурч.
Тайёрланиш жараёни:
  • Паррак шаклда кесиб чиқилган бақлажонларга туз сепинг, ёғ суртиб чиқинг.
  • 180 даража қизиган печда 20-25 дақиқа давомида пишириб олинг.
  • Бодринг ва помидорни ҳам паррак қилиб кесиб чиқинг.
  • Зайтунни ўртасидан бўлинг.
  • Майдаланган саримсоқни майонез билан аралаштиринг.
  • Совиган бақлажонлар устига майонез суртинг.
  • Устидан бодринг ва помидор қўйиб чиқинг.
  • Бодрингнинг устидан зайтун қўйинг.
  • Петрушка билан безанг.
Ёқимли иштаҳа!

Изоҳ
Асосий янгиликлар