Япониянинг Токио шаҳрида Олимпия ўйинлари бўлиб ўтмоқда. 29 июль, пайшанба куни мусобақанинг олтинчи кунги баҳслари ўтказилади.
Ушбу кунда ҳам ўзбекистонлик спортчилар бир қанча турлар бўйича баҳсларга киришади. Қуйида 29 июль куни баҳсларга киришадиган спортчилар рўйхати ва беллашувларнинг бошланиш вақти (Тошкент вақти билан) келтирилади:
- 7:20 — Шаҳбоз Холмирзаев / Собир Сафаралиев — академик эшкак эшиш, жуфтлик;
- 7:30 — Муҳаммадкарим Хуррамов — дзюдо, -100 кг;
- 8:05 — Баҳодир Жалолов — бокс, 91+ кг;
- 9:05 — Турсуной Раҳимова — бокс, -51 кг;
- 13:15 — Фанат Қаҳрамонов — бокс, -75 кг.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)