• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    «Қўлимни булғамоқчи эмасман». Жазоирлик ва суданлик икки дзюдочи исроиллик спортчига қарши жанг қилишдан бош тортиб, Олимпиадани тарк этди

    «Сиёсатсиз спорт» шиори бир четда дам оляпти. Токиодаги Олимпиадада миллатлараро ва динлараро жуда катта низолар юз беряпти. Аллақачон икки нафар дзюдочи Исроил вакилига қарши татамига чиқишни хоҳламагани учун мусобақадан четлатилди.

    Тоҳар Бутбул

    Тоҳар Бутбул
    Фото: Халқаро дзюдо федерацияси

    Халқаро Олимпия қўмитаси бу вазият юзасидан ҳеч қандай муносабат билдирмади. Наҳотки Олимпиадада ҳам футболдаги каби зиддиятли мамлакат спортчилари қуръа ташлаш маросимидан сўнг мусобақадан қатнашишдан бош тортишни бошлайди?

    Исроил вакилига қарши жанг қилишдан бош тортган жазоирлик спортчи Олимпиададан четлатилди

    Олимпиада ўйинлари сабаб урушлар тўхтаган вақтлар ўтиб кетди. Энди Олимпиадада мамлакатлар ва халқлар ўртасидаги қарама-қаршилик кучайиб бормоқда. Жазоирлик дзюдочи Фетҳи Нурин (-73 кг) қуръадан сўнг дарҳол беллашувлардан воз кечди. Иккинчи босқичда унга исроиллик Тоҳар Бутбул қарши келиши мумкин эди. Бу мамлакатлар ўртасида дипломатик алоқалар узилганига 30 йил бўлди.

    Қўлимни булғашни хоҳламайман. Бу охирги қарорим. Бу лаҳзалар учун анчадан буён тайёргарлик кўрардик, лекин қуръа натижаси бизни ҳайрон қолдирди

    Фетҳи Нурин

    Собиқ дзюдочи ва ҳозирда Нуриннинг мураббийи бўлган Омар Бенихлеф ҳам шогирдини қўллаб-қувватлади. Ватанида Нуриннинг қилган иши қаҳрамонликка тенглаштирилди ва унга ҳурмат кўрсатилмоқда.

    Фетҳи Нурин

    Фетҳи Нурин
    Фото: Twitter

    Бу ҳолат кейин ҳам такрорланди

    Жазоирлик спортчининг ўрнини эгаллаган суданлик Муҳаммад Абдалрасул ҳам Бутбул билан жанг қилишдан бош тортди. У ҳам худди Нурин сингари сиёсий вазият сабаб шу қарорга келганди. Шундан кейин исроиллик дзюдочига  араб мамлакатларидан бошқа вакил дуч келмади, шундай бўлса-да, Олимпиада медалини қўлга киритиш унга насиб этмади.

    Муҳаммад Абдалрасул

    Муҳаммад Абдалрасул
    Фото: Халқаро дзюдо федерацияси

    Бундай олиб қараса, вазият анча жиддий. Бошқа спорт турларида ҳам бу ҳол содир бўлмаслигига ҳеч ким кафолат бермайди. Муаммони фақат ХОҚ ҳал қилиши мумкин.

    Олимпиадада зиддиятли мамлакат спортчиларини қуръа вақтида ажратиб юборишдан бошқа чора йўқми?

    Исроиллик дзюдочига қарши татамига чиқишдан бош тортган спортчиларга ягона таҳдид Халқаро дзюдо федерациясидан келиши мумкин. Ташкилот аллақачон бу борада баён берди: «Дзюдо федерацияси ҳеч қандай дискриминацияга йўл қўймайди ва бирдамлик принципларини ёқлайди».

    Саид Моллайи

    Саид Моллайи
    Фото: Getty Images

    2019 йилда шунга ўхшаш вазият содир бўлганди. Ўшанда эронлик дзюдочи Жаҳон чемпионатида исроиллик спортчига қарши татамига чиқишдан бош тортгани учун дзюдо федерацияси уни 4 йилга барча мусобақалардан четлатганди. Саид Моллайи раҳбарият талаби билан исроиллик дзюдочига қарши жанг қилмаганини исботлаб бера олганди. Бу тақиқ Саидга таъсир қилмади. У фуқаролигини ўзгартирди ва Токиога Мўғулистон вакили сифатида ташриф буюрди. Собиқ эронлик спортчи Исроил вакилига қарши татамига чиқишга қарши эмас.

    ХОҚ муносабат билдирмасликда давом этса, у ҳолда яқин орада худди футболда бўлгани каби зиддиятли мамлакатлар вакиллари қуръадаёқ бир-бирига дуч келмаслиги чоралари амалга татбиқ этилиши катта эҳтимол.

    28.07.2021, 18:02   Изоҳ (0)   38197
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Токио—2020. Дилшод Рўзметов Озарбайжон вакилига имкониятни бой бериб, Олимпиадани тарк этди

    28.07.2021, 17:29

    Токио—2020 да иккинчи медал: Давлат Бобонов дзюдо бўйича бронза медалига эга чиқди

    28.07.2021, 16:01

    Токио—2020. Давлат Бобонов чорак финалда грузиялик дзюдочига ютқазиб қўйди ва бронза учун курашадиган бўлди

    28.07.2021, 10:42

    Евро—2020 да майдонда ҳушидан кетган Кристиан Эриксен энди А Серияда ўйнай олмаслиги мумкин. Муаммо нимада?

    28.07.2021, 10:01

    Токио—2020. Амалдаги жаҳон чемпиони Миразизбек Мирзахалилов Олимпиадани эрта тарк этди

    28.07.2021, 09:12

    Токио—2020. Давлат Бобонов италиялик дзюдочини мағлуб этиб, 1/8 финалга чиқди. Гулноза Матниёзова Олимпиададаги иштирокини якунлади

    28.07.2021, 08:27
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!

     

    Тавсия этамиз

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Украина тақдири европаликлар иштирокисиз ҳал қилинмаслиги керак” — Эммануэл Макрон

    Дунё | 9 август, 23:30

    Ўзбекистонда иш берувчиларга қўйилган айрим талаблар бекор қилинади

    Ўзбекистон | 9 август, 23:01

    “Ан-Насср” “Бавария” футболчисига қизиқиш билдирмоқда

    Спорт | 9 август, 22:24

    “Ҳизбуллоҳнинг қуролсизлантирилишига қаршимиз” — Эрон расмийси

    Дунё | 9 август, 22:20

    Индонезия Ғазо жабрдийдалари учун кимсасиз оролда шифохона очади

    Дунё | 9 август, 21:55

    “Қўшма Штатлар Фаластин давлатини тан олиш ниятида эмас” — АҚШ вице-президенти

    Дунё | 9 август, 21:25

    Шавкат Мирзиёев Озарбайжон президенти ва халқини тарихий воқеа билан қутлади

    Ўзбекистон | 9 август, 20:59

    Макияжда ёшни катта кўрсатадиган 3 та кенг тарқалган хато

    Гўзаллик | 9 август, 20:55

    Шиппакда машина ҳайдаш учун 300 евро, пляжда сигарет чекканлик учун 90 евро жарима — Европа давлатлари сайёҳлар учун кескин қоидалар жорий этди

    Дунё | 9 август, 20:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.