• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Саломатлик

    Умрни узайтиради, ёшликни сақлаб қолади: қаҳванинг соғлиқ учун 10 та фойдаси

    Бир финжон қаҳвасиз уйғонолмаслик ва иш кунини хушбўй ичимликсиз тасаввур қила олмаслик мумкинми? Бу умуман ёмон одат эмас, қаҳва нафақат тетиклантирувчи ичимлик, балки соғлиқ ва фаровонликни яхшилашнинг осон усули ҳисобланади.

    Фото: «Домашний очаг»

    Фото: «Домашний очаг»

    Лекин муҳим қоидаларни унутмаслик лозим. Биринчидан, кислоталилик билан боғлиқ муаммо бўлса, уйқу режими бузилса, хавотирга тушиш ёки кофеинга сезгирлик жуда юқори бўлса, қаҳва ичиш тавсия этилмайди. Иккинчидан, шакарсиз, сиропсиз ва бошқа моддаларисиз қора қаҳвани ичиш керак. Акс ҳолда фойда ўрнига зарар келтириши ҳеч гап эмас. Ва ниҳоят, учинчидан, иложи бўлса, тавсия этилган кунлик меъёр – 400 млдан ошмаслиги керак.

    Қаҳва нимаси билан фойдали?

    Метаболизмни яхшилайди

    Кофеин нафақат инсонни, балки метаболизмни ҳам фаоллаштирадиган енгил стимулятордир. Аммо, албатта, бу фақат шакарсиз қора қаҳва учунгина тўғри келади. Шунчаки бир қошиқ шакар қўшиш орқали вазнни камайтириш эмас, балки ошириш мумкин.

    Қандли диабет хавфини камайтиради

    2013 йилда чоп этилган тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики, кунига икки стакан қора қаҳвани шакарсиз ичган аёлларда диабетга чалиниш хавфи бошқа ичимликларни афзал кўрганларга қараганда 12 фоизга кам. Айтганча, эркакларда ушбу кўрсаткич камроқ фоизни ташкил этади.

    Антиоксидантларга бой таркиб

    2004 йилги тадқиқотга кўра, қаҳва рациондаги антиоксидантга бой ичимлик ҳисобланади. Ҳақиқат шундаки, у хлороген кислоталарга бой бўлиб, улар кўриш қобилиятини йўқотиш ва глаукома хавфини камайтиради. Чунки у ретинанинг ёш билан боғлиқ зарарланишининг олдини олади.

    Асаб тизими учун фойдали

    Бир финжон қаҳва таркибида ҳужайралар энергия ишлаб чиқаришига ёрдам берадиган ва асаб тизимини бошқарадиган витамин – рибофлавиннинг кунига тавсия этилган миқдорининг 14 фоизи мавжуд.

    Жисмоний кўрсаткични яхшилайди

    Спорт залида кўпроқ вақт ўтказадиганлар диққатига: жисмоний машқлар олдидан бир финжон қаҳва ичиш тавсия этилади. Сўнгги тадқиқотлар шуни кўрсатдики, кофеин спортдан завқланишга ёрдам беради ва жисмоний машқлар осонроқ ҳамда ёқимли кўринади.

    Юракни ҳимоя қилади

    Бундан ташқари, қаҳва қон томирлари тиқилиб қолишининг олдини олишга ёрдам беради. Кофеин ҳақиқатан ҳам қон босимининг қисқа муддатли кўтарилишига олиб келиши мумкин бўлса-да, бу таъсир узоқ давом этмайди, юрак ва қон томирларининг соғлиғига салбий таъсир кўрсатмайди. Шифокорлар қон босими юқори бўлган одамларга қаҳва ичишда эҳтиёт бўлишни ва ўзларини ёмон ҳис қилса, ичмасликни маслаҳат беради, аммо бу ичимликдан бутунлай воз кечиш керак дегани эмас.

    Депрессия хавфини камайтиради

    JАМА internal Medicine’да нашр этилган ўн йиллик тадқиқот шуни тасдиқладики, қаҳвани мунтазам истеъмол қилиш ҳақиқатан ҳам депрессия хавфини камайтиради. Бундан ташқари, яқинда Гарвард университети неврологлари янги шарҳини эълон қилди, унда қаҳва потенциал депрессия хавфини 33 фоизга камайтириши мумкинлиги айтилган.

    Кўкрак бези саратони хавфидан ҳимоя қилади

    2015 йилги тадқиқотлар шуни кўрсатадики, кунига икки ёки ундан ортиқ финжон қаҳва кўкрак бези саратони хавфини камайтиради. Қаҳва ўсманинг ўсишини босади ва саратон касаллигининг қайталаниш хавфини камайтириши мумкин. Чунки кислоталар ва кофеин саратон ҳужайраларига таъсир қилиши ва уларни даволашга мойил.

    Тери саратонидан асрайди

    Навбатдаги тадқиқотлар шуни кўрсатадики, қаҳва ва чойдан олинган кофеин меланома хавфини камайтиришда муҳим рол ўйнаши мумкин. Бироқ, қуёш нурларидан ҳимоя қилувчи воситалардан фойдаланиш самаралироқ, албатта.

    Хотирани мустаҳкамлайди

    Бир неча йил олдин Nature Neuroscience’дa нашр этилган тадқиқот кофеин қабул қилингандан кейин 24 соат ичида беморлар ўзининг хотираларида янги маълумотларни сақлаш қобилиятини яхшиланганлигини тасдиқлади. Бундан ташқари, кофеиннинг дозаси одатдагидек муҳим эмас: кунига атиги бир стакан қаҳва хотира учун анча фойдали бўлади.

    Мавзуга доир:

    • Фақат чой учун эмас: Ялпизнинг 5 фойдали хусусияти
    • Қўзиқориннинг тери саломатлиги, мия ва суяклар учун 6 фойдаси
    • Сабзини ҳар куни истеъмол қилиш учун 4 сабаб

    27.07.2021, 08:54   Изоҳ (0)   23802
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Пигментли доғлар: нима сабабдан пайдо бўлади ва уларни бартараф этиш мумкинми?

    26.07.2021, 17:40

    Суяклар мустаҳкамлигига ижобий таъсир кўрсатадиган 4 маҳсулот

    26.07.2021, 14:55

    Етилган ва мазали тарвуз танлаш бўйича 7 тавсия (видео)

    26.07.2021, 11:52

    Бошим оғримасин десангиз: Мигрен бошланишидан аввалроқ у билан курашишга ёрдам берадиган 6 усул

    26.07.2021, 09:48

    Касалликка камроқ чалиниш учун кўпроқ нималар истеъмол қилиш керак?

    25.07.2021, 20:56

    Витамин, клетчатка ва кальцийга бой бўлган карамда яна қандай фойдали моддалар мужассам?

    25.07.2021, 10:46
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.