Токиода бўлиб ўтаётган Олимпия ўйинларида ака-сингил дзюдочилар Ҳифуми Абе ва Ута Абе бир соатлик фарқ билан иккита олтин медалларни қўлга киритди.
Даставвал 21 ёшли Ута Абе (сингил) 52 килограмм вазн тоифасида финал баҳсида Франция вакили Амандин Бушарни мағлубиятга учратди. Ярим соатдан сўнг унинг 23 ёшли акаси Ҳифума 66 килограммгача бўлган вазнда ҳал қилувчи беллашувда грузиялик Важа Маргвелашвили устидан ғалаба қозонди.
Шу тариқа япониялик ака-сингил спортчилар бир соат ичида ўз мамлакатига иккита олтин медални тақдим этди. Қайд этиш ўринли, ҳар иккала дзюдочи ҳам икки карра жаҳон чемпиони ҳисобланади.
Kyodo агентлигига кўра Ҳифуми Абе ва Ута Абе бир кунда олтин медал олган биринчи ака-сингил сифатида Япония тарихига кирган. Шунингдек, Олимпиадалар тарихида ҳам бундай ҳолат кузатилмаган.
Синглим биринчи бўлиб олтин медални қўлга киритди, аммо ғалаба қозонишга аҳд қилганим учун ҳеч қандай босим сезмадим. Мен татамидан бошимни баланд кўтарган ҳолда чиқишни хоҳладим. Ва мен буни қилдим. Орзум амалга ошди, бугун бирданига иккита орзу амалга ошди. Бу ҳаётимдаги асосий лаҳзалардир.Аввалроқ япониялик 13 ёшли қиз скейтбординг бўйича Токио—2020 да ғолиб чиқиб, энг ёш Олимпия чемпионлари орасида кучли учликка кирганди.Ҳифуми Абе, Олимпиада чемпиони
Изоҳ (0)