Таэквондо бўйича -80 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Никита Рафалович ярим финал баҳсида қатнашди.
Унга иорданиялик Солиҳ аш-Шарабати рақиб бўлди. 3 та раунд натижасига кўра 11:11 ҳисоби қайд этилди. Белгиланган қўшимча вақтда «олтин зарба»ни биринчи бўлиб иорданиялик спортчи ижро этди ва финалга йўл олди.
Шу тариқа Никита бронза медали учун даянга кўтарилади. Унга Файсал Савадоги (Буркина-Фасо) ва Тони Канает (Хорватия) жуфтлиги ғолиби рақиб бўлади. Жанг Тошкент вақти билан 16:45 да старт олади.
Рафалович 1/8 финалда Доминикан вакили Мойзес Эрнандесни 17:7 ҳисобида мағлубиятга учратган, чорак финалда эса озарбайжонлик Милад Бегини енгганди (12:1).
Изоҳ (0)