Япониянинг Токио шаҳри мезбонлик қилаётган Олимпиадада 26 июль куни таэквондо мусобақалари ўтказилмоқда.
-80 кг вазн тоифасида ҳаракат қилаётган Ўзбекистон вакили Никита Рафалович чорак финалда озарбайжонлик Милад Бегини 12:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб, Олимпия ўйинларининг ярим финалига йўл олди.
Қайд этиш жоиз, Милад Беги 2 карра жаҳон чемпиони ва Рио—2016 Олимпиадасининг совриндори ҳисобланади.
Никита ярим финалда иорданиялик Салеҳ Элшарабатига қарши баҳс юритади. Жанг Тошкент вақти билан соат 12:45 да старт олади.
Рафалович 1/8 финалда Доминикан вакили Мойзес Эрнандесни 17:7 ҳисобида мағлубиятга учратганди.
25 июль куни ўзбекистонлик таэквондочи Улуғбек Рашидов Олимпия ўйинлари олтин медалига сазовор бўлганди.
Изоҳ (0)