Токио шаҳрида ўтаётган Олимпиадада 26 июль куни Зайнаб Дайибекова ўз иштирокини давом эттирмоқда.

Фото: Getty Images

Қиличбозликнинг сабля йўналишида Ўзбекистон номидан чиқаётган Зайнаб Дайибекова дастлабки босқичда япониялик Аоки Чикани 15:9 ҳисобида мағлуб этди. 1/16 финалда ўзбекистонлик қиличбоз Осиё ўйинлари финалчиси хитойлик Яци Шаони 15:10 ҳисобида таслим этди.

Дайибекованинг кейинги рақиби Жанубий Корея вакили Жи Су Ён бўлди. Ушбу жангда 18 ёшли ўзбекистонлик қиличбоз 15:12 ҳисобида ғалаба қозонди. Шу тариқа мусобақада 35-рақамда сараланган Дайибекова кучли саккизликка киришга муваффақ бўлди.

Унинг кейинги жанги Тошкент вақти билан 11:25 да бошланади. Унда Дайибекова мусобақага 6-рақамда сараланган венгриялик Анна Мартонга қарши беллашади.