Токио шаҳрида ўтаётган Олимпиадада 26 июль куни бир қатор ўзбекистонлик спортчилар ўз иштирокини ўтказди.
Таэквондо бўйича -67 кг вазн тоифасида ҳаракат қилаётган Нигора Турсунқулова 1/8 финалда хитойлик Менгю Чжанга қарши жанг қилди. Асосий вақт 9:9 ҳисобида якунланди. Қўшимча раунда «Олтин зарба»ни ижро этиш хитойлик спортчига насиб этди. Шу тариқа Рио Олимпиадасида чорак финалга қадар етиб борган Турсунқулова бу сафар илк босқичдаёқ ўз юришини тўхтатди.
-80 кг вазн тоифасида ҳаракат қилаётган Никита Рафалович энг 1/8 финалда Доминикан вакили Мойзес Эрнандесга қарши жанг қилди. Унда ўзбекистонлик спортчи 17:7 ҳисобида ғалаба қозониб, чорак финал йўлланмасига эга бўлди.
Рафалович кейинги босқичда Озарбайжон вакили Бейги Ҳарчеганига қарши жанг қилади.
25 июль куни ўзбекистонлик таэквондочи Улуғбек Рашидов Олимпия ўйинлари олтин медалига сазовор бўлганди.
Изоҳ (0)