Япониянинг Токио шаҳрида Олимпия ўйинлари бўлиб ўтмоқда. 26 июль, душанба куни мусобақанинг учинчи кунги баҳслари ўтказилади.
Ушбу кунда ҳам ўзбекистонлик спортчилар бир қанча турлар бўйича баҳсларга киришади. Қуйида 26 июль куни баҳсларга киришадиган спортчилар рўйхати ва беллашувларнинг бошланиш вақти (Тошкент вақти билан) келтирилади:
- Зайнаб Дайибекова — қиличбозлик — 5:00;
- Ҳикматуллоҳ Тўраев — дзюдо, -73 кг — 7:00;
- Шаҳобиддин Зоиров — бокс, -52 кг — 7:50;
- Нигора Турсунқулова — таэквондо, -67 кг — 8:30;
- Никита Рафалович — таэквондо, -80 кг — 8:45;
- Фанат Қаҳрамонов — бокс, -75 кг — 14:50;
- Муаттар Набиева — оғир атлетика, 55 кг — 15:50.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)