Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани ҳудудидан ўтган автомобиль йўлида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Севимли» телеканалининг «Замон» информацион дастурида маълум қилинди.

Маълум қилинишича, катта тезликда кетаётган Nexia автомобиль Шаҳрисабз йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келаётган «ГАЗ-3507» русумли юк машинаси йўлига чиқиб кетган. Nexia юк машинанинг орқа шинасига урилиши натижасида авария содир бўлган.

Оқибатда енгил машина ҳайдовчиси олган оғир тан жароҳатлари оқибатида вафот этган.

Ҳолат юзасидан Яккабоғ тумани ИИБ Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-модда (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Наманганда икки Damas тўқнашуви оқибатда тўрт яшар қизалоқ ҳалок бўлгани, Ургутда Cobalt уриб юборган 5 ёшли қизалоқ «ЗИЛ»нинг ғилдираклари остида қолиб кетгани, Сирдарёда бошқарув вақтида ухлаб қолган юк машинаси ҳайдовчиси ЙТҲ оқибатида вафот этгани тўғрисида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Россия бош вазири Мишустин Ўзбекистонга келди (фото)
Дунё
«Дарё»кундалигида 1 декабрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Дунё
Эронда мамлакат терма жамоасининг ЖЧдаги мағлубиятини нишонлаган йигит отиб ўлдирилди