Япониянинг Токио шаҳрида Олимпия ўйинлари бўлиб ўтмоқда. 27 июль, сешанба куни мусобақанинг тўртинчи кунги баҳслари ўтказилади.
Ушбу кунда ҳам ўзбекистонлик спортчилар бир қанча турлар бўйича баҳсларга киришади. Қуйида 27 июль куни баҳсларга киришадиган спортчилар рўйхати ва беллашувларнинг бошланиш вақти (Тошкент вақти билан) келтирилади:
- Фарангиз Ҳожиева — дзюдо, 63 кг — 7:00;
- Светлана Осипова — таэквондо, 67 кг — 7:00;
- Бобоусмон Ботуров — бокс, 69 кг — 7:15;
- Шарофиддин Болтабоев — дзюдо, 81 кг — 7:30;
- Хуршиджон Турсунов — сузиш, 100 м — 15:10.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)