• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +22°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Олимпия рекорди, медалга «бир қадам» қолганда курашдан чиққанлар ва ишончни оқлаётган боксчилар. Ўзбекистонлик спортчиларнинг Токио—2020 3-кунидаги натижалари

    Япониянинг Токио шаҳри мезбонлик қилаётган Олимпия ўйинларида ўзбекистонлик спортчилар 26 июль кунги чиқишларини якунлади.

    Фото: «Дарё» / Ҳусан Собитов

    Фото: «Дарё» / Ҳусан Собитов

    Қиличбозлик

    18 ёшли Зайнаб Дайибекова сабля йўналишининг дастлабки босқичида япониялик Аоки Чикани 15:9 ҳисобида мағлуб этди. 1/16 финалда ўзбекистонлик қиличбоз Осиё ўйинлари финалчиси хитойлик Яци Шаони 15:10 ҳисобида таслим қилди. Дайибекованинг кейинги рақиби Жанубий Корея вакили Жи Су Ён бўлди. Ушбу жангда Зайнаб 15:12 ҳисобида ғалаба қозонди. Чорак финалда Дайибекова венгриялик Анна Мартонга имкониятни бой бериб қўйди — 11:15. Шу тариқа мусобақаларда 35-рақамда сараланган Дайибекова якунда кучли саккизликка киришга муваффақ бўлди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Бокс

    26 июль куни ўзбекистонлик икки нафар боксчи рингга кўтарилди. Шаҳобиддин Зоиров (-52 кг) туркиялик Ботухон Чифчига имконият қолдирмади (5:0). Рио—2016 Олимпиадаси чемпионининг кейинги рақиби Кабо-Верде вакили Давид Де Пина бўлади. Жанг 31 июль куни бўлиб ўтади.

    Фанат Қаҳрамонов (-75 кг) грузиялик Гиорги Харабадзега қарши баҳсда ғалаба қозонди ва кейинги босқичга чиқди. Фанат нимчорак финални 29 июль куни қозоғистонлик Абилхан Аманкулга қарши ўтказади.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Шу тариқа Токио—2020 Олимпия ўйинларига йўл олган 11 нафар ўзбекистонлик боксчидан 9 нафари 1/8 финалида қатнашадиган бўлди. 25 июль куни уч нафар ўзбекистонлик боксчи: Турсуной Раҳимова, Элнур Абдураимов ва Дилшод Рўзметов ўз жангларини ғалаба билан якунлаб, кейинги босқичга йўл олганди. Райҳона Қодирова, Миразизбек Мирзахалилов, Бобоусмон Ботуров ва Баҳодир Жалолов юқори рейтинг сабаб ўз иштирокини 1/8 финалдан бошлайди. Аввалроқ Шаҳноза Юнусова ва Санжар Турсунов 1/16 финалда ютқазиб, Олимпиада билан хайрлашганди.

    Дзюдо

    -73 кг вазн тоифасида татамига чиққан Ҳикматуллоҳ Тўраев дастлабки босқичда германиялик Игорь Вандткени мағлуб этиб, аввалги шерикларининг муваффақиятсиз сериясига нуқта қўйди. Бироқ Тўраев 1/8 финалда жанубий кореялик номдор спортчи Чан Рим Анга тўқнаш келиб қолди ва имкониятни бой берди.

    Олимпиаданинг дастлабки икки кунида Шарофиддин Лутфуллаев (-60 кг), Сардор Нуриллаев (-66 кг) ва Диёра Келдиёрова (-52 кг) 1/16 финалдаёқ ўз юришини тўхтатганди. Шу тариқа яккалик баҳсларда иштирок этадиган 10 нафар (7 эркак, 3 аёл) ўзбекистонлик дзюдочидан 4 нафари ўз чиқишини якунлади.

    Таэквондо

    Нигора Турсунқулова (-67 кг) 1/8 финалда хитойлик Менгю Чжанга қарши баҳс олиб борди. Асосий вақт 9:9 ҳисобида якунланди. Қўшимча раундда «Олтин зарба»ни ижро этиш хитойлик спортчига насиб этди. Шу тариқа Рио Олимпиадасида чорак финалга қадар етиб борган Турсунқулова бу сафар илк босқичдаёқ ўз юришини тўхтатди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Никита Рафалович 1/8 финалда Доминикан вакили Мойзес Эрнандесни 17:7 ҳисобида енгди. Чорак финалда Рафаловичга икки карра жаҳон чемпиони ва Рио Олимпиадаси совриндори озарбайжонлик Милад Бегини 12:1 ҳисобида таслим этди. Бироқ ярим финалда Никита кутилмаганда қўшимча бўлимлардаги «олтин зарба» туфайли иорданиялик Солиҳ аш-Шарабатига имкониятни бой бериб қўйди. Учинчи ўрин учун кечган баҳсда ўзбекистонлик спортчи Тони Канаетга ютқазди (24:18) ва медаллардан қуруқ қолди.

    Оғир атлетика

    -55 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Муаттар Набиева Олимпиада тарихига кирди. Даст кўтариш машқида 98 кг вазнни бўйсундирган Набиева ушбу вазн тоифаси рекордини янгилади. Бироқ силтаб кўтариш машқларида Муаттарга омад етишмади. Икки уринишда 114 кг қайд этган спортчи учинчи уринишда 117 килограммлик тошни кўтара олмади. Шу тариқа умумий 213 кг натижа билан Набиева 4-ўринни қўлга киритди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images
    26.07.2021, 20:33   Изоҳ (0)   30880
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Токио-2020. Олимпиада рекордини ўрнатган оғир атлетикачи Муаттар Набиевага бронза медалини қўлга киритиш учун бир килограмм етмади

    26.07.2021, 18:31

    Никита Рафалович Токио Олимпиадасининг бронза медали учун кечган баҳсда хорватиялик рақибига мағлуб бўлди

    26.07.2021, 17:03

    Токио Олимпиадасида япониялик ака-сингил дзюдочилар бир соат ичида иккита олтин медални қўлга киритди. Бунақаси Олимпиада тарихида бўлмаган

    26.07.2021, 16:16

    Токио—2020. Фанат Қаҳрамонов грузиялик боксчидан устун келиб, 1/8 финалга чиқди

    26.07.2021, 15:19

    Токио—2020. Япониялик 13 ёшли қиз Олимпия чемпиони бўлди. Кумуш медал эгаси ҳам 13 ёшда

    26.07.2021, 15:02

    Токио—2020. Никита Рафалович ярим финалда иорданиялик таэквондочига ютқазиб қўйди

    26.07.2021, 13:16
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Путинга Украина билан ҳудудлар алмашинувини муҳокама қилишни таклиф қилади

    Дунё | 7 август, 23:25

    “Депутат сайловчилар масалаларини кўтариб, ҳар қандай даражадаги раҳбарга кўндаланг қўйиши керак” — Эркинжон Турдимов

    Ўзбекистон | 7 август, 23:16

    Google бепул AI репетиторни тақдим этди

    Дунё | 7 август, 23:10

    Электр таъминоти корхоналари ходимлари ҳам бодикамера билан ишлашни бошлади

    Ўзбекистон | 7 август, 22:55

    Бухорода ота фарзандларига 128 млн сўм алиментни тўламай юргани маълум бўлди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:45

    Гана президенти самолёт ҳалокатидан мўжиза туфайли омон қолган — Ghanaweb

    Дунё | 7 август, 22:30

    Google хакерлик ҳужумига учраганини тасдиқлади

    Дунё | 7 август, 22:20

    Бухорода тадбиркор 800 млн сўмдан ортиқ асоссиз солиққа тортилди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.