Оғир атлетика бўйича -55 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Муаттар Набиева Токио Олимпиадасидаги иштирокини якунлади.
Набиева икки кураш баҳсларига кўра умумий ҳисобда 212 кг оғирликни ўзига бўйсундирди ва 4-ўринни эгаллади.
У даст кўтаришда 98 кг оғирликни кўтариб, Олимпиада рекордини ўрнатди. Силтаб кўтариш машқларида эса Набиева 114 кг билан чекланди.
Бронза медали учун курашда қозоғистонлик Зулфия Чиншанло умумий ҳисобда 213 кг тошни кўтариб, Набиевани ортда қолдирди.
Аввалроқ -67 кг вазн тоифасида Адҳамжон Эргашев 6-ўринни эгаллаганди.
Изоҳ (0)