20 июль куни олинган сара суратларни намойиш қиламиз.

Ғазода ҳайит байрамида пуфак кўтариб олган фаластинлик қизча.

Фото: «ТАСС»

Amazon ва Blue Origin асосчиси Жефф Безос ва яна уч киши Техаснинг ғарбий қисмида жойлашган хусусий космодромидан суборбитал парвозни муваффақиятли амалга оширди. Бундан аввал британиялик миллиардер Ричард Бренсон коинотга парвоз қилганди.

Фото: AP Photo

Андижондаги ҳовлида қурбонликка сўйилган ҳайвонларнинг гўштига қараб турган мушукча.

Фото: Twitter / @AndijonlikBegali

Коронавирусга чалиниш ҳолатлари бўйича дунёда 3-ўринда турган Бразилиянинг (19 391 845 киши) Рио-де-Жанейро шаҳрида скелет тасвири туширилган ниқоб тақиб олган уйсиз.

Фото: Getty Images

Тошкент туманидаги кушхоналардан бирида Қурбон ҳайити куни қурбонликка келтирилаётган қўй.

Фото: «Дарё» / Мусулмонбек Иброҳимов

Ғазода Қурбон ҳайити намози ўқиётган жамоат орасида турган бола.

Фото: «ТАСС»

Япониялик коллекционер Руҳей Нискуба олимпиадага тегишли эсдалик нишонларини Токио–2020 Олимпия ўйинлари олдидан намойиш этмоқда.

Фото: Reuters

Жакарта шаҳрида қурбонликка сўйилиши керак бўлган қўйлар яқинида Зуҳо намозини адо этаётган аёллар. Индонезия ҳукумати Қурбон ҳайити намозини масжидларда жамоат бўлиб ўқишни тақиқлади.

Фото: Getty Images

Баготада аскарлар Ҳалок бўлган қаҳрамонлар ёдгорлиги олдида мотам тутмоқда.

Фото: AFP

Қуддусда Қурбон ҳайити байрамини нишонлаётган одамлар.

Фото: «ТАСС»

Австрияда сув босган ўтлоқ ўртасидаги шийпонда турган сигирлар.

Фото: AFP

Москвадаги ийд намози фақат имомлар, муаззинлар ва муфтий ўринбосарлари иштирокида жоме масжидида адо этилди.

Фото: «ТАСС»

Сан-Салвадор шаҳрида ҳудудий назорат режасини тузиш маросимида қатнашаётган Салвадор ҳарбийлари.

Фото: Reuters

Макка шаҳрида Қурбон ҳайити куни Қуръонни ўқиб ўтирган муслима.

Фото: «ТАСС»

Жянгсу провинциясидаги сув ҳавзасида қурилган электр станциясида қуёш панелларини текшираётган ишчилар.

Фото: AFP

Истанбулдаги Фотиҳ масжидида ижтимоий масофа сақлаб Қурбон ҳайити намозини ўқиш учун йиғилган мусулмонлар.

Фото: Getty Images

Барселона шаҳри соҳилида махсус пўкаклар кийиб олган 80 ёшли Мануэль Молина пляж ходимлари ёрдамида денгизга тушмоқда.

Фото: Reuters

Москва яқинидаги Жуковскийда ўтказилган МАКС-2021 аэрокосмик кўргазмасида намойиш этилган бешинчи авлод енгил кўп функцияли бир двигателли янги Checkmate қирувчиси самолёти прототипи.

Фото: EPA

Ғазода Қурбон ҳайитидан кейин кўчаларни тозалаш ишлари.

Фото: Getty Images

Германиянинг Болтиқ денгизи соҳилларида ёввойи табиат қўйнига қўйиб юборилган тюлен боласи.

Фото: Getty Images

Сидней марказидаги локдаун таъсири доирасига киритилмаган ишбилармонлик ҳудудида озиқ-овқат қолдиқларини олиб кетаётган чағалайлар.

Фото: EPA

Никарагуада 1979 йил диктатор Анастасио Сомоза ағдариб ташланган Сандинистия инқилобининг 42 йиллиги нишонланмоқда.

Фото: «ТАСС»

Покистоннинг Лаҳор шаҳрида муссон ёмғирларининг оқибатида кўчалар сувга тўлди.

Фото: EPA

Бангкокда коронавирус билан касалланганлар сонининг кўпайиши муносабати билан янги карантин чекловлари жорий этилди.

Фото: AP Photo

Сеулда жазирама пайтида истироҳат боғида ўрнатилган музлатгичдан сувни олиб кетаётган аҳоли вакили.

Фото: EPA

Аввалги кунларнинг фотогалереялари: