Марказий банк 23 июлдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 12,72 сўмга пастлаб, 10 598,66 сўмни ташкил қилди. Евро 43,64 сўмга пастлаб, 12 484,16 сўм бўлди.
Бундан аввал долларнинг расмий курси 24,69 сўмга пастлаб, 10 625,97 сўмни ташкил қилганди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистондаги айрим тижорат банкларида 15 июль куни доллар валютасининг сўмга нисбатан курси 10 710 сўмга қадар кўтарилганди.
Изоҳ (0)